alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг концертидан

19 февралдан 21 февралга қадар "Истиқлол" санъат саройида опа-сингил Мавлуда ва Гули Асалхўжаеваларнинг "Ёнимда бўлишингиз бахт менга" номли концерт дастурлари бўлиб ўтди.

altalt

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева 8 йилдан буён яккахон концерт бермаган бўлиб, узоқ танаффусдан сўнг синглиси билан бир саҳнада мухлислари ҳукмига ажойиб концерт тақдим этди. Концертда иштирок этган мухлис сифатида ҳеч бир шубҳасиз, дастур яқин дўстлар, ҳамкасблар ва ашаддий мухлислар даврасида жуда ҳам чиройли ва файзли тарзда ўтганлигини айта оламиз.

alt

Концерт дастурини гўзал актриса Дилноза Кубаева ва актёр Рихситилла Абдуллаевлар файзли тарзда олиб боришди.

altalt

Саҳнага биринчи бўлиб, катталик ҳурмати ила Мавлуда Асалхўжаева таклиф этилдилар. Зарпардалар очилар экан, жуда ҳам ёрқин декорациялар, катта экранлар ҳуллас муҳташам тарзда безалган саҳнани кўриш мумкин бўлди.

altalt

Муҳташам саҳна, ушбу куннинг мезбони Мавлуда Асалхўжаева мухлислари қаршисига чиққанларида тўла-тўкис бўлди. Мухлисларга илк қўшиқларини тақдим этганларидан сўнг, барча мухлислар билан саломлашиб, уларни жуда ҳам соғинганликларини айтиб, кеча давомида уларга ҳуш кайфият тиладилар.

altaltaltalt

Сўнг хонанда ижросида ҳаммага яхши таниш ва севимли қўшиқлар жаранг сочди. Қўшиқлар гўзал раққосаларнинг ҳироми ҳамоҳанглигида тақдим этилди.

altaltaltalt

Опа-сингиллар барча санъаткорлар сингари ушбу куни жуда ҳам гўзал кўринишда ва бир неча ҳил шохона либосларда намоён бўлишди. Бутун концерт давомида опа-сингиллар навбатма-навбат саҳнада ўз қишиқларини мухлисларига тақдим этишди.

altalt

Мавлуда Асалхўжаеванинг биринчи қисмдаги чиқишидан сўнг, дастур бошловчилари, яъни Дилноза Кубаева томонидан сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоийнинг Гулига бағишлаб ёзган шеърий мисралари ўқиб эшиттирилган ҳолда Гули Асалхўжаева саҳнага таклиф этилди.

alt

Гули Асалхўжаева мухлислари қаршисига Ватанни мадҳ этувчи қўшиқни ижро этган ҳолда чиқди. Қўшиқдан сўнг, Гули Асалхўжаева ҳам барча ташриф буюрганлар билан сўрашиб, ўзининг қўшиқларини ижро этди.

alt

Албатта опа-сингилнинг биргаликдаги концертини, биргаликда куйланган дуэтсиз тасаввур этиб бўлмасди. Ҳа, ҳа саҳнада Мавлуда ва Гули Асалхўжаевалар ижросида болалик ҳақидаги "Болаликка қайтайлик" номли қўшиқ жаранг сочди. 

alt

“БОЛАЛИККА ҚАЙТАЙЛИК ОПА...

alt

БОЛАЛИККА ҚАЙТАЙЛИК СИНГЛИМ... ”!

altalt

Концертда дастурида нафақат икки хонанда ўз мухлисларини, балки мухлислар ҳам ўзларининг севимли хонандаларини соғинганликларини кўриш мумкин бўлди.

alt

Қўшиқларни ижро этиб мухлислар билан мулоқат қилишни унутмаган Мавлуда Асалхўжаева уларга шу даврада мухлислар қаторида ўтирган онаси йўқлигини, у етишмаётганини айтиб ўтди. Бу ёруғ оламдан ўтган ота-онасини кўз ёши билан хотирлар экан, уларга  ота-онасидан  видеотасмалар ва фотосуратлар ёдгорлик бўлиб қолганлигини айтиб ўтди ва катта экранларда оилавий видеолавҳалар намойиш этилди.

alt

Ундан сўнг эса Мавлуда Асалхўжаева ота-онасига бағишланган қўшиғини ижро этди. Қўшиқ жаранг сочганда нафақат хонанданинг кўзларида ёш қалқиди, балки ҳамманинг кўзига ёш келиб, таъсирланди. Хонанда кўзга келган ёш ила кулиб кейинги қўшиқларини ижро этди ва барчани рақсга чорлаб туришни ҳам унутмади.

altalt

Мавлуда Асалхўжаеванинг экрандаги уч келини, Феруза Сабитова, Паризода ва Манзура ҳам ушбу куни саҳнада қайноналари ҳизматида бўлишди. Мавлуда Асалхўжаева эрка келинлари хонанда Манзура билан эса янги дуэт қўшиқларини шу куни илк марта саҳнада ижро этдилар.

alt

altalt

Опа-сингил Асалхўжаевалардан тақдим этилган концерт дастурида мухлислар таниш ва янги қўшиқлар, дуэтлар ва гўзал кўринишдаги икки хонанданинг чиқишидан баҳраманд бўлишди.

Гўзал тарзда ўтган концерт дастури режиссёри Фарход Бадалов, хонандаларнинг концерт либослари дизайнери Дилмурод Миркамилов. Рақс ансамблларидан “Тумор”, “Паризода” ва “Жайрон” болалар жамоалари иштирок этди.

Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг