alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Маҳмуд Номозовнинг "Кўза афсонаси" концерт дастуридан фоторепортаж




19 май куни Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Халқ артисти Маҳмуд Номозовнинг уч кунлик “Кўза афсонаси” номли яккахон концерт дастурига старт берилди. 
 
alt

Истиқлол санъат саройи хонанданинг ашадий мухлисларига тўла эканлигини санъат саройи залининг киришидан сезилиб турар эди. Барча мухлислар ўзи суйган хофизларини саҳнада кўришга интиқ эдилар. 
 
alt
 
Ушбу кечада бошловчилик вазифаси Толибжон Исроилов зиммасига юклатилган бўлиб, концерт дастурини айнан у очиб берди. 
 
alt
 
Ва ниҳоят, саҳна пардаси очилди. Саҳна катта экран ва ёрқин чироқлар билан безатилган. Созандалар томонидан жонли ижрода бир оз гўзал мусиқа садолари янграгандан кейингина мухлислари қаршисига Махмуд ака Номозов чиқдилар. 
 
alt

Илк қўшиқ баҳор фаслини тараннум этувчи “Бойчечагим” таронаси бўлди. Қўшиқ янграганда эса экранда қуёшли ўлкамизнинг сўлим ерлари, бетакрор табиат манзаралари намойиш этилиб турилди. 
 
alt

Кечанинг илк қўшиғи янграб бўлгандан сўнг эса, хонанда мухлислари билан саломлашиб уларни бу улуғ даргоҳда кўриб турганидан беҳад мамнун эканликларини ва ҳар сафар саҳнага қадам қўйган махал кучли ҳаяжон босишини айтиб ўтдилар.
Шунингдек, бу кечада ижоди давомидаги қўшиқлардан тайёрланган “Гулдаста” янграшини ҳам айтиб ўтдилар. Шу тариқа жуда ҳам файзли концерт дастури бошланиб кетди. 
 
alt
alt

Махмуд Намозов концертнинг фақатгина биринчи блокида ўз мухлисларини созандалари билан биргаликда жонли ижрода айтилган қўшиқлари билан ҳушнуд этдилар. Дастурдаги иккинчи қўшиқ барчага манзур келувчи “Қишлоғим” таронаси бўлди. 
 
alt

Ушбу кечада Махмуд ака Номозов отажонлари ёдига бағишлаб ҳам ашула айтдилар. Тарона янграётган маҳал экранда оталари суратлари ва шахсий архивдаги баъзи оталари иштирокидаги видео лавҳалар намойиш этилиб турилди. 
 
alt

Шунингдек, концерт дастурида хонанданинг ижодидаги бир қанча шўх-шодон ва рақсга чорловчи қўшиқлар жаранг сочди. Концерт дастурига  “Тумор” рақс ансамбли раққосалари ва раққослари чиқишлари янада кўрк ва байрамона руҳ бағишлади. 
 
alt
 
Концерт давомида мухлислар ўзлари суйган хонандалари ижросидаги қўшиқлар билан Бухородан Сурхандарёгача отларини қамчилаб, Лайлилар кетидан масту-маҳлиё бўлиб сайр қилдилар. 
 
alt

Концерт давомида мухлисларнинг ҳар бир қўшиқ жаранг сочгандаги қувонч ва эътиборларини кўриб киши ҳайратга тушади. Кимдир туриб рақсга тушса, кимдур ўтирган жойида ўзини ўйиндан тўхтата олмас эди. Кети узулмас қарсаклар ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлаверади. 
 
alt
 
Концертнинг биринчи кунида санъаткорлардан Ҳосила Раҳимовани кўриш мумкин бўлди. Албатта шижоатли Ҳосила Раҳимова ҳам концерт давомида ўзини рақсдан тута олмай бир таронага биргаликда Махмуд аканинг мухлислари қаторида рақсга тушиб берди. Қўшиқдан сўнг эса Маҳмуд ака айнан шу қўшиқ Ҳосилахоннинг қўшиғи эканлигини ҳам айтиб ўтдилар. 

alt

Концерт дастури давомида "Ҳандалак" гуруҳи вакилларининг ҳазилга тўла чиқишларидан баҳраманд бўлиш мумкин бўлди. Кеча давомидаги чиқишларида улар ўз ҳазил-мутойибалари билан мухлисларнинг кайфиятларини янада аъло даражага чиқаришди.
 
 
alt

Кўпгина қўшиқлар Ҳайёрей-Войёрей сўзлари ҳамоҳанглигида ўтди. 
 
alt

"Соғинч" номли тарона жаранг сочган вақт хонанда ўз мухлисларига янада яқинроқ бўлиш истагида, улар ёнига саҳнадан тушдилар. 
 
alt

Ушбу концертга ташриф буюрган ҳар бир киши Маҳмуд ака Номозовнинг ашадий мухлислари эканлиги уларнинг хонандага бўлган илиқ муносабатлари, кўзларидаги қувонч, меҳр орқали сезилиб турар эди. 

alt

Концерт дастури Маҳмуд аканинг аъзим пойтахтимиз Тошкент шаҳрининг уларга нақадар қадрлилиги, шу даражага етиб келишларида унинг ҳиссаси катта эканлиги ва Тошкентга доим таъзим қилишлари ҳақидаги сўзлар билан якунланди. Ушбу сўзлар исботи сифатида эса "Тошкентим" таронаси, шукрона қўшиғи сифатида тақдим этилди ва  ижро қилинди. 

Хонанданинг репертуаридаги энг сара қўшиқлар садолари ушбу кечада жаранг сочди. Мухлислар ўзларинг севимли хонандалари билан биргаликда ёқимли дастурдан баҳраманд бўлдилар. 


Маҳмуд Номозовнинг "Кўза афсонаси" концерт дастуридан тўлиқ фотохисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг