alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Менинг Тошкентим» мюзикли премьерасидан

13-14 май кунлари Истиқлол санъат саройида «Қор маликаси» номли биринчи оилавий мюзиклнинг ижодкорлари томонидан томошабин ҳукмига «Менинг Тошкентим» мюзикли тақдим этилди.

Мазкур мюзиклнинг илк томошабинлари қаторида бўлиб, меҳрга тўла, самимий томоша гувоҳи бўлдик деб ҳеч бир шубҳасиз айта оламиз.

alt

Мюзиклнинг постановкачи-режиссёрлари ака-ука Хасан ва Хусан Салиховлар бўлиб, улар бу лойиҳага ўз мухлисларига эга тажрибалари қўшиқчилар, актёрларни таклиф этганлар. Ундан ташқари кастинг асосида танлаб олинган Камила Закирова исмли талаба  қиз ҳам иштирок этди.

alt

Шу куни томошабин саҳнада ўз ишининг мохир усталари Фотима Режаметова, Мухаммадисо Абдулхаиров, Адиз Ражабов, Асал Шодиеваларни шунингдек, хонандалар Хуршид Инагамов, Shadisha, Жасур Мирсагатовларни кўришга муваффақ бўлишди.

alt

Саҳна декорациялари, катта экранлар орқали пойтахтимизнинг гўзаллиги ажойиб тарзда кўрсатилган бўлиб, мюзикл актёрлари жонли ижро, рақс ҳаракатлари манолог ва диологлар орқали мухлисга шаҳримизнинг бир махалла ҳаётини самимий тарзда кўрсатиб бера олишди.

alt

Демак, мюзикл пойтахтимиздаги обод ва ибратли махаллаларидан бири ва у ерда яшовчи ахоли ҳаёти ҳақида. Ҳеч биримизга сир эмаски «махалла» тушунчаси фақатгина ўзбек миллатига мансуб бўлиб, бошқа ҳеч бир юртда, давлатда бундай сўзни учратиш мушкул. Шунингдек, бизнинг юртда азалдан ахоли икки тилда, ўзбек ва рус тилларини аралаштирган ҳолда сўзлашадилар. Лойиҳа ижодкорлари ҳам айнан Тошкентимиз аҳолисининг ушбу жиҳатига урғу берган ҳолда, мюзиклни икки тилда саҳналаштиришган.

alt

Ҳар бир катта-ю кичик махалладоши ҳаёти ва кечинмалари ҳақида Хасан Салихов мухлисларга шоу давомида сўзлаб турди.

alt

Мюзиклда ҳар бир инсонлар тақдири кўрсатилиши билан бир қаторда хит ва энг машҳур ўзбек қўшиқлари артистларнинг жонли ижросида жаранг сочди.

altaltaltalt

Улар қаторидан «Сияй Ташкент, Звезда Востока», «Унутма мени», «Ёмғир», «Я встретил девушку», «Что такое облака?» тароналар жой олди. 

alt

Мухаммадисо Абдулхаиров махалла фаоли Ботирака образини яратган бўлиб, қаҳрамонлари шаҳарда ўтказилаётган «Энг яхши махалла» танловида ўзларининг махаллалари ғолиб бўлишига жон куйдирадилар.

alt

Рафиқалари, яъни Дилфузаопа образини актриса Фотима Режаметова яратган бўлиб, улар махалла оилавий поликлиникасида шифокор бўлиб ишлайдилар. Бу икки истеъдодли актёр ижроси мюзиклнинг муваффақиятини таъминлади деб таъкидлай оламиз.

alt

Адиз Ражабов ва Асал Шодиевлар махалладаги яқинда турмуш қурган ёш оила тимсолини яратганлар. Улар орқали ёш оилаларда гоҳида ўзаро тушунмовчиликлар юз бериши, аммо муҳаббат ва оиладаги янги кутилажак меҳмон фарзанд барча аразларга баҳам бериши кўрсатилган. Шуни ҳам айтиш жоизки Адиз ҳам, Асал ҳам ўзларининг вокал имкониятлари ушбу мюзиклда етарли эканлигини кўрсатишди.

alt

Шарқ гуруҳи аъзолари Сарвар ва Татьяна ҳам ажойиб образни яратган бўлиб, Сарвар махалла мактабининг ҳисобчиси ролини маромига етказиб ўйнаган. Татьяна эса ушбу мактаб ўқитувчиси ролида. Улар бир-бирларига нисбатан илиқ муносабатларда, аммо ҳисобчи ўз муҳаббатини изҳор этишга жазм эта олмайди.

alt

Хонандалар Хуршид Инагамов ва Shadisha (Исмигул) севишганлар ролини талқин қилишган, уларнинг ҳар бири ҳам талаба. Хуршид ёрини ташлаб, чет элга ўқишга сафарга йўл олади.

alt

Жасур Мирсагатов ва Камила Закировалар ҳам олийгоҳ талабалари ролида. Айтиш жоизки кастинг орқали ўтган Камила Закирова маҳоратли актёрлардан қолишмаган ҳолда саҳнада ўз ролини ижро этди.

Бутун мюзикл давомида ҳар бир қаҳрамон ҳаёти, ички кечинмалари, муҳаббат ҳикоялари намойиш этилди. Маҳалла фаоли эса Ботирака ўтказилаётган танловда ғолиб бўлиш учун бор кучини махалладошлари билан ишга солади.

alt

«Энг яхши махалла» номли танлов жавоби келганда ҳамма махалладошлар бир ерга тўпланар, аввал баъзи тушунмовчилик сабаб улар ғолиб бўлмаганликлари маълум бўлади. Аммо англашувмовчилик сабаб нотўғри мактуб келганлиги аниқланади ва Ботирака махалласи «Энг яхши махалла» номига эга бўлади.

alt

Ҳар бир эртак яхшилик билан тугагани каби мазкур «Менинг Тошкентим» мюзикли ҳам яхшилик билан якун топди. Мюзикл мухлисларга бир олам яхши кайфият ва ўз яшаган юртига меҳр-муҳаббат ҳисси тақдим этганлигини улар томошани катта завқ ва ҳеч бир зерикишсиз кўрганликлари орқали кўриш қийин бўлмади. Шов-шувларга сабаб бўлган мюзикл кутилгандан аъло даражада ўтди.

Олқишларга сазовор бўлган томошадан сўнг биз мюзиклнинг бош қаҳрамонларини сўзга тутдик.

 

Актриса Фотима Режаметова:

alt

«Ушбу мюзиклни мен, Ўзбекистон ахли ва Тошкент шаҳри учун ака-ука Хасан ва Хусан Салиховлардан совға деб биламан. Чунки бундан аввал бу жанрдаги лойиҳа бўлмаган ва бу мюзиклда Тошкентга бўлган муҳаббат кўрсатилган. Ўзим учун бу жуда янги лойиҳа бўлди ва саҳнада рол ижро этиш билан бир қаторда жонли ижро этиш имкони туғилди. Хасан ва Хусанлар лойиҳага мени таклиф этганларидан ҳурсандман. Ўйлайманки бу мюзикл ўз томошабинини топади».

 
Актёр Адиз Ражабов: 

alt

«Бу каби лойиҳада, яъни мюзиклда илк бор иштирок этмоқдаман. Мен учун жуда қизиқарли бўлди. Аввал киноларда иштирок этганман. Ҳозир эса саҳнада. Саҳна эса доим муқаддас бўлган ва бу ердаги иштирокимдан ҳурсандман. Аввалги ишларимдан фарқли томони ҳам рол ижро этиш, рақсга тушиб жонли куйлаш. Мени айнан шу тарафлари ушбу лойиҳада иштирок этишга ундади ва бундан ҳурсандман». 

 

Шарқ гуруҳи аъзолари Сарвар ва Татьяна:

alt

«Ўзингиз биласиз махалла тушунчаси фақат бизнинг юртда мавжуд бўлса керак ва шу юртга бўлган меҳр-муҳаббат қадрли. Махалла бу - бир катта оила эканлигини ва ҳеч ким ҳеч қачон махаллада яшар экан, ўзини ёлғиз ҳис этмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Яхши кайфиятдамиз. Чунки премьера кутганимиздан-да аъло ўтди. Ишимизни томошабин яхши кутиб олганидан мамнунмиз». 

 

Тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг