alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Миршакар Файзуллоевдан «Ўзбекча STAND-UP»

16 апрель куни Comedy.uz резиденти ва  «O’zbekcha STAND-UP» лойиҳаси асосчиси Миршакар Файзуллоев ўзининг илк STAND-UP концерт дастурини томошабинлар эътиборига ҳавола этди.

alt

Мазкур концертга кўпгина шоу-бизнес вакиллари ва ушбу йўналиш шинавандалари ташриф буюришди. Томошабинлар шаҳардаги таксичилар, замонавий спорт, медицина, оилавий ҳолатлар, замонавий технологиялар ва бошқа бир қатор мавзулардаги ҳазилларга гувоҳ бўлишди.

alt

Comedy.uz резиденти Миршакар Файзуллоев концерт ҳақида: «Бу концертга жуда узоқ тайёргарлик кўрилди. Ҳар доим 8-10 дақиқалик чиқишларда қандайдир мавзуни очишга ҳаракат қилган бўлсак, бу сафар ҳар бир мавзунинг тубига шўнғиш учун вақт етарли бўлди. Албатта бир ярим соатли дастур давомида мавзулар ҳилма-ҳиллигига ҳам алоҳида эътибор берилди».

alt

Бундан ташқари дастурда «O’zbekcha STAND-UP» лойиҳаси резидентлари Нозимжон Сафаров, Расул24 ва Шухрат Жўраевлар ҳам иштирок этишди. 

Улуғбек Холмедов, концерт таассуротлари ҳақида: «Концерт жуда ҳам ажойиб, кўтаринки руҳда ўтди. Миршакар Файзуллоевнинг илк катта қадами, илк концерти кутилгандан ҳам зиёда ўтди. Ҳазилларнинг ҳаётийлиги, замонавийлиги мени қувонтирди, айниқса чўмилиш ҳақидаги мавзуни тинглаб, ёшлигимга қайтдим. Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, келган меҳмонлар билан бўлган суҳбат, импровизация блоги ҳам жуда кулгули ва чиройли тарзда кечди. импровизация жуда ҳам қийин жараён, лекин дўстимиз Миршакар буни уддасидан чиқди. Келажакда яна ижодий муваффақиятлар тилаб қоламан!».

Қуйида азизлар «O’zbekcha STAND-UP» концерт дастурининг ёрқин лаҳзалари акс этган фотосуратлар. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг