alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

“Мода ва дизайн фестивали” якунланди

Ёшлар ижод саройида “Ёшлар ҳафталиги” доирасидаги “Мода ва дизайн” фестивалининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Унда мода дунёсининг ёрқин вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомчилик ва дизайн институти ва Республика рассомчилик коллежи раҳбарияти ҳамда  фаол ёшлар иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, бу фестивални ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон ёш дизайнерларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий изланишларини муносиб рағбатлантиришдан иборат.

alt

Шунингдек, фестивал доирасида Ўзбекистон ёш ҳунармандлари ва рассомларининг “Гўзаликка интилиш” номли катта кўргазмаси ҳам ташкил этилган бўлиб, унда рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, инсталляция, перформанслар намойиш этилди.
Тадбирда танлов ғолиблари ва профессионал дизайнерларнинг либослари намойиши ҳам бўлиб ўтди.

alt

Жами 14 та дизайнерларнинг либослари тақдим этилган бўлиб, уларни санаб ўтамиз:

1. Лазиза Абдухалилова - “Нозиклик”

2. Дилором Мухамедиева - “Шарқона ОП-АРТ”

3. Зарина Баратова - “Мой стиль”

4. Шоҳида Неъматова - “Шарқ афсонаси”


alt

5. Зарфишон Шарипова - “Встреча красавиц”

alt

6. Севда Болтаева - “Африка Мотивлари”

alt

7. Азиза Сайдиганиева - “Чексизлик”

alt

8. Ситора Атаханова - “Indigo life”

alt

9. Дилфуза Худойбердиева - “Афсун”

alt

10. Регина Юсупова - “Метаморфозы”

alt

11. Ирода Талипова - “Шарқ сеҳри”

alt

12. Дилноза Эркинова - “Маржон”

alt

13. Элъвира Мустафина - “Арабески”

alt

14. Камила Ми (Камила Шахобиддинова) - “Жозиба”

alt
 
Истеъдодли ва ўзбек мода оламида ўз ўрнига эга дизайнер Зулфия Султон, мода оламига энди кириб келаётган ёш дизайнерларни ўз либослар тўплами билан илҳомлантириш учун, ушбу куни меҳмон сифатида таклиф этилди.
 
alt

Фестивал якунида номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғаларни Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси Акмал Нур ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси ўринбосари Фарход Ташмухаммедовлар топширди.
 
alt

Ғолиблар қуйидаги йўналишлар бўйича тақдирланди:

Тасвирий санъат йўналиши бўйича номинациялар:

“Энг  яхши ёш рангтасвирчи” – Дилмухаммад Анорбоев;
“Энг яхши ёш ҳайкалтарош” – Муҳитдин Иброхимов;
“Энг яхши ёш графикачи” – Ғайрат Салимов;
“Дебют” – Сухроб Тўйчиев.

Амалий – безак санъат йўналиши бўйича номинациялар:

“Энг  яхши ёш ҳунарманд” – Мадина Усмонова, Бобур Дадамуҳаммедов;
“Энг  яхши ёш амалий санъат рассоми” – Саидъало Саидкаримов, Маҳфуза Муйдинова, Ҳосият Соҳибова;
“Энг  яхши ёш санъатшунос” – Сакина Мухаммеджанова.

Либос дизайни бўйича номинациялар:

“Мода лабараторияси” – Регина Юсупова.  Коллекция “Трансформерыи “Золото Буҳары  – Камаледдинова Беҳзода;
“Дебют” йўналиши – Элъвира Мустафина;
“Халқ костюми” – Гўзал Кутпуллаева;
“Саҳна ва театр либоси” – Ўғилой Азимова.  Коллекция “Хитой театр костюми” (Республика Рассомчилик коллежи).
 
alt

Шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг фаҳрий ёрлиқлари – Лилия Ахсанова, Мария Сошина ва Асал Ходжаеваларга топширилди. Кейинги қисмда фестивалнинг асосий ҳомий ва ташкилотлари тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерациялари раиси Норбоева Танзила Камоловна ҳамда “Камолот” ЁИҲ марказий кенгаш раиси Ғаниев Боходир Мухторович эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Шу қаторда фестивални юқори савияда ўтиши учун ҳисса қўшган педагог-дизайнерлар ҳам тақдирланди. Совғаларни Фестивал креатив директори, санъатшунослик фанлари доктори Камола Оқилова топширди. Диплом билан Фестивалнинг бош директори Алишер Ғиёсов тақдирланди.
 
alt

Шу билан бирга  Ўзбекистон Бадиий Академияси Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ўзбекистон Бадиий Академияси Республика Рассомлик коллежи, Ўзбекистон Бадиий Академияси дизайн коллежи ҳамда Ўзбекистон Бадиий Академияси “Санъат” журналининг  совринлари ўз эгаларига топширилди.

 Фестивал таассуротлари ҳақида:

Феруза Отаханова,  Миллий рассомлик ва дизайн институти “Либос дизайни” кафедраси мудири:
“Ёшлар ҳафталиги” доирасидаги,  “ Мода ва дизайн” фестивали беш кун давом этди. Бунда либос дизайнига хос бўлган барча йўналишларни қамраб олишга ҳаракат қилинди. Фестивал доирасида саҳна ва театр либоси усталари, тарихий либосларни яратувчи дизайнерлар ҳамда “Мода лабароторияси” номли номинациялар бор. Бу номинацияларда авангард модага хос бўлган либослар тақдим этилди, ҳамда “Дебют” номинацияси илк бор мода подиумга ўз ижодий ишларини тақдим этаётган ёш дизайнерларнинг ишлари намойиш этилди. Фестивалда қатнашган барча ижодий ишлар июль-август ойларидан бошлаб, белгиланган шартлардан босқичма-босқич ўтказилди. Бу давр мобайнида талабга мос ишлар бугун ўз ютуғини қўлга киритди деб ўйлайман. 


Гўзал Кутпуллаева, Республика рассомлик коллежи талабаси:
 “Мен бугун “Халқ костюми” номинацияси ғолиблигини қўлга киритдим. Бундан жуда хурсандман. Биз ёшлар учун ташкил этилаётган бундай ҳафталиклар учун ташкилотчиларга миннатдорчилигимни билдираман. Мен бу фестивалда нафақат иштирок этдим, балки бошқа ёш иқтодорларни кашф этдим. Билганларимни ўргатдим, билмаганларимни ўргандим. Келгусидаги режаларим катта. Бунданда чиройли либослар яратиб, юртимиз довруғини жаҳонга таништириш ниятидаман.


Нозима МИЯССАРОВА,
тайёрлади.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-11-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг