alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Мухлисларига интизор бўлган Баҳром Назаров концертидан

Дастур Хайрулла Ҳамидовнинг Ватан ҳақидаги монологидан бошланиб, Бахром Назаров ижросидаги «Ўзбекистон Ватаним маним» таронаси билан давом этди.

alt
Дастурда иккинчи куйланган қўшиқ хонанданинг ташриф қоғози бўлган «Айрилдим» таронаси бўлди. Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфининг қаламига мансуб «Хато қилдим» қўшиғи «Паризода» рақс гуруҳининг хиромлари остида ижро этилди.

alt
«Кулиб деди», «Қанисан», «Изи қолди», «Қиза боқ», «Гапим бор» тароналари дастурнинг биринчи бўлимига зеб берди. Хонанда «Изи қолди» қўшиғига алоҳида тўхталиб, бу қўшиқ кўплаб мухлисларнинг талаби билан ижод қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Баҳром Назаров «Изи қолди» таронасини «Айрилдим»нинг укаси деб атади.

alt
Иккинчи бўлим «Аёл» деб номланган сокин тарона билан бошланди. Хонанда бу қўшиқни айтиш мобайнида бир қучоқ гулни дастурда меҳмон бўлган аёлларга совға қилди. 

alt
Хонанда хит даражасига чиққан «Лола, лола, лола» номли таронасини тожикчада куйлади. Хонанда мухлисларнинг илтимосига кўра дастурдан ўрин олмаган «Кечикиш» номли таронани жонли ижрода куйланди.

alt
Хонанда ўз анъанасига кўра Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Нега учрашдик» таронасини ижро этди.  

alt
Мухлислар Шукрулло Исроилов чиқишидан ҳам баҳраманд бўлдилар.

alt
Учинчи бўлим дастурга номи берилган «Интизор» тарона билан бошланди. Кетма-кет «Ёмон эканда», «Йўқ-йўқ», «Жимбир», «Пари-пари», «Дил-у жонимдасан» деб номланган қўшиқлар жаранг сочди.

altalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-11-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг