alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Муниса Ризаева, Лола ва Шаҳзода Матчонова ўтган ҳафтада нималар қилишди

Муниса Ризаева

Кўпчиликка маълум, эстрада хонандаси Муниса Ризаева ўзининг янги концерт дастурларини эълон қилган эди. Бир оз вақт ўтиб, хонанда ўзининг instagram тармоғида концерт дастури кунлари кўчирилганлиги маълум қилди.

altalt

Лола

Эстрадамизнинг латофатли хонандаси Лоланинг instagram тармоғидаги саҳифасида унинг кузатувчилар сони 1 миллионга етган. Ва хонанда бундай эътибор учун барча мухлисларига миннатдорчилик билдириб, танлаган ёрининг ярим кўринишдаги суратини жойлаштирди.

altalt

Шаҳзода Матчонова

Шаҳзода Матчонова Остона ЭКСПО 2017 дастури доирасида енгил атлетика бўйича ўтказилган марафонда иштирок этди.

Манзура

Хонанда Манзура эса Фарғона вилоятига йўл олиб, у ердаги мухлислари билан биргаликда юртимизнинг энг нуфузли байрами – Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишланган тадбирда қатнашди.

altalt

Нилуфар Сотиболдиева

Нилуфар Сотиболдиева айни дамда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган «Шарқ тароналари» XI Халқаро мусиқа фестивалида жаҳон машҳур Алессандро Сафина ва Рафет Эл Роман билан биргаликда репетиция жараёнида.

alt

Шаҳзода Муҳаммедова

Шаҳзода Мухаммедова «Мода России» танловида қатнашиш Москва шаҳрига йўл олди. Танлов тўғрисидаги маълумот ва Шаҳзоданинг изоҳлари билан сайтимизда танишинг.

alt

Шаҳзод Муродов

Хонанда Шаҳзод Муродов эса ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан таъсис этилган «Ниҳол» мукофоти совриндорига айланди. Бу хақида батафсил бу ерда ўқинг.

alt

Асал Шодиева

Актриса Асал Шодиева эндиликда ўзини куйлаш борасида ҳам синаб кўрмоқда. Ўтган ҳафтада Асал ўзининг яни «3 сўз» номли таронасини тақдим этди. Қўшиқни сайтимизда тингланг ва баҳо беринг.

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг