alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Муниса Ризаеванинг ёрқин шоу дастуридан

Ўзбек эстрадасида ҳозирги кунда ёрқин порлаб турган юлдузлардан бири, жарангдор овоз соҳиби ва такрорланмас услуб эгаси хонанда Муниса Ризаева куни кеча, яъни 19 октябрда муҳташам “Истиқлол” санъат саройида ижодидаги иккинчи мега-шоу дастурини мухлисларига тақдим этди. Бугун сиз азизларга илк кундан репортажни тақдим этамиз. Олдинда эса концертнинг яна икки куни бор.  Демак, ҳаммаси ҳақида бир четдан. 

alt
alt

Концерт карнай-сурнай садолари ва гўзал раққосаларнинг хиромлари билан бошланди. 
Севимли хонандасини кўриш иштиёқида бўлган мухлислар барча диққатларини саҳнага қаратиб турганларида, хонанда саҳнада эмас кутилмаганда концерт залнинг чап тарафда жойлашган юқоридаги Ложада “Эй само” қўшиғини ижро этиб, мухлислари қаршисида пайдо бўлди. Мухлислар барчасини кузатишга улгурмасларидан, Муниса ёрқин юлдуз сингари энди саҳнада.

alt
alt
alt

Саҳнадаги декорациялар, Мунисанинг такрорланмас, ажойиб либослари ва бетакрор овози концертнинг илк дақиқаларидан барчани эътиборини саҳнага қадаб қўйди.

alt

Шоунинг биринчи блокида, “Маҳаллада дув-дув гап” кинокартинаси лавҳалари, ҳам катта экранларда ҳам саҳнада кичик бир театр кўриниши сифатида тақдим этилди. Албатта бунинг барчаси, бош қаҳрамон шаддод Муниса Ризаеванинг дилга яқин тароналари ҳамоҳанглигида бўлди.

alt
alt

Муниса шаддод қизчадан, иффатли келинчакка айланди, куёв бола ролида эса Шаҳзод Муродов бўлди ва икки ижодкор ижросидаги дуэт қўшиқ “Ўжар” қўшиғи янгради ва Муниса яна ёрқин, шўх-шаддот  юлдузга айланди қолди. Бринчи блокда мухлислар хонанданинг ижодидаги энг хит қўшиқларини тингладилар ва иккита ҳаммага яхши таниш дуэт қўшиқ ҳам янгради.
 
alt
alt
alt

Ботир Қодиров билан куйланган дуэт қўшиқ жаранг сочганда, Муниса Ризаева иллюзионист Дмитрий Полеков ёрдамида бир қафас ичида ғойиб бўлиб, умуман бошқа қафасда пайдо бўлади. Ёрқин чироқлар, экранлардаги картиналар, Наримон Григорян тарафидан амалга оширилган раққослар хореографияси, бунинг барчаси жуда яхши кетма-кетликда саҳналаштирилган.
 
alt

Шоунинг биринчи қисми тугангандан сўнг, юқорида тилга олинган иллюзионист Дмитрий Полеков барча мухлисларни зериктирмай, ўзининг фокуслари билан ҳаммани ажаблантирди.
 
altalt
 
Концертнинг иккинчи қисми, Муниса Ризаева учун катта аҳамиятга эга ва қадрли бўлган “Ота-она” қўшиғи билан бошланди. Шоунинг бу қисмида, хонанданинг мухлислари унинг ижросидаги янги тароналарни, биринчилар қаторида тингладилар.

alt
alt
alt

Муниса Ризаеванинг “Кўзларим излар” таронаси вақтида, саҳнада пайдо бўлган “Юрак” шаклидаги декорацияда икки қиз томонидан хонанданинг сурати жуда гўзал тарзда, ўхшатиб чизилди. Хонанда жўшиб, ўзининг севимли тароналарини ижро этар экан, мухлислари билан мулоқат қилишни унутмади.

altaltalt

Учинчи блокга ўтишдаги танаффусда эса, DJ Yamin ва Comedy uz резидентлари ўз чиқишлари билан барчани завқлантирдилар. Айниқса, Comedy uz резидентларининг ўзбек шоу-бизнеси вакиллари билан боғлиқ бўлган ҳазиллари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Хонандани ҳар бир блокда антиқа, такрорланмас либосларда кўриш мумкин бўлди.

alt
altalt
 
Бу қисмда эффектлар ёрдамида саҳнада Муниса Ризаеванинг клонлари пайдо бўлганлиги ва бу намойиш мухлисларни бир зумга ҳам бўлса чалғитиб қўйганлиги эсда қоларли тарафлардан бўлди. Мухлислари ёнига, залга тушиб жажжи ашадий мухлислари билан биргаликда куйлашни ҳам унутмади.

alt
alt
alt

Муниса Ризаеванинг Ватанимиз ва юртбошимиз  ҳақида меҳр билан жўшиб гапирган сўзлари ва она диёримиз Ўзбекистон ҳақида куйлаган қўшиғи концертга тантанали якун ясади.
Биз эса ўз ўрнида, мухлисларни бир зумга ҳам зериктирмай, эсда қоларли ёрқин шоуни тақдим этган Муниса Ризаева ва унинг ижодий жамосига яна олдиндаги концертнинг икки кунида омад тилаб қоламиз. 


Батафсил фотоҳисобот бу ерда.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг