alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Мунисадан «Айбим севганим» қўшиғи учун клип

Съёмка жараёнлари 2-3 кун мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Суратга олиш ишларининг илк куни Аброр Ҳидоятов театрида 29 июль куни бўлиб ўтди.

alt

Унда Муниса Ризаева театр саҳнасида Ширин образида намоён бўлди. Актёр Алишер Узоқов эса биринчи марта хонанданинг клипида бош ролни ижро қилмоқда. Ушбу клипда Алишер Узоқовнинг роли ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган бўлса-да, у замонавий Фарход образида бўлиши тахмин қилинмоқда.

alt

Клипда Шаҳло Темирова ижроси ҳам кутилмоқда. Умуман олганда, хонанда бу сафар клип, унинг ғояси, воқеалар ривожи ва қаҳрамонлар ҳақидаги барча маълумотлар сир тутилишини истади.

alt

Клип Ёдгор Носиров режиссёрлигида тасвирга олинмоқда.

alt

Муниса Ризаеванинг клипдаги образлари устида Ҳилола Шер, Лидия Андре ишламоқда.

alt

Эслатиб ўтамиз, хонанда 25 июль куни «Айбим севганим» таронасини илк марта тингловчилар ҳукмига тақдим этган эди. Қўшиқни сайтимизда тингланг. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг