alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

“Назм ва наво” кечаси номли концерт дастуридан

2016 йил 18 февралда “Истиқлол” санъат саройида, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан таниқли шоир ва ёзувчилар, санъаткорлар ҳамда мақом ансамбли иштирокида “Назм ва наво” кечаси деб номланган концерт дастури ўтказилди.

alt

Дастурни актриса Дилноза Кубаева ва Шуҳрат Қаюмовлар олиб боришди.

altalt

Концерт дастурида мақом санъатининг юртимиздаги энг сара ижрочилари, ҳамда элимиз ардоғидаги устоз санъаткорлар иштирок этдилар.

Шулардан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги “Мақом” ансамбли,

alt

Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева,

alt

Замира Суюнова, 

alt

Ғуломжон Ёқубов,

alt

Гулсанам Мамазоитова,

alt

Отабек Муҳаммадзохид,

alt

Абдурашид Йўлдошев,

alt

Алишер Файз,

alt

Бахром Назаров,

alt

Малика Эгамбердиева каби таниқли ёш санъаткорлар,

alt

ҳамда Ўзбекистон бадиий жамоалари бирлашмасининг “Наврўз”, “Навбаҳор”, “Лазги” номли рақс ансамбллари раққосалари иштирок этдилар.

altaltalt

Концерт дастурда халқимиз севган “Муножот”, “Эй сабо”, “Мубтало бўлдим сенга”, “Жунун водийси”, “Эй санам”, “Тановар”, “Мустаҳзод”, “Гулзорим”, “Наззора қил”, “Қошиёсинму дейин...”, “Эй умри азиз”, “Уфори феруз” каби бебаҳо асарлар жаранг сочди.

altaltalt

Мазкур концерт 2016 йил Эстрада ва мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, санъат ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш шунингдек, “Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги, Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Мутал Бурхонов таваллудининг 100 йиллигини ўтказиш мақсадида халқимизнинг олтин мероси бўлган мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга етказиш, мақом ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилди.

altaltalt

Концертдан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 19-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг