Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмонова "Сўнгги қўнғироқ" байрамида
Куни кеча пойтахтимиз ўрта мактаблари ўкувчилари учун тантанали “Сўнгги қўнғироқ» байрами ўтказилди.
Бу эса беғубор мактаб даврларини тугатган битирувчилар катта ҳаётга қадам қўйиш останасида турганларидан далолатдир.
Сўнгги қўнғироқ барча битирувчилар учун энг унутилмас ва қадрли дамлардан бири десак муболоға бўлмайди.
Эстрадамизнинг энг қувноқ ва шаддот хонандаларидан бири Нилуфар Усмонова пойтахтимизда жойлашган учта мактаб - 145, 96 ва Успенский номидаги Республика махсус мусиқий академик лицейига ташриф буюрди. Бу эса ўз ўрнида мактаб битирувчиларига кутилмаган туҳфа бўлди.
Хонанда барча битирувчиларга беғубор мактаб дамлари ҳақидаги янги қўшиғини тақдим этди ва уларни бу ажойиб кун билан муборакбод этди. Севимли хонандаларини кўрган ўқувчилар қувончининг чеки йўқ эди.
Хонанданинг янги қўшиғининг мусиқаси Kyamran Silence тегишли. Матн муаллифи эса Якзон. Тез орада ушбу қўшиқ катта омма эътиборига тақдим этилади.
Хонанданинг ижодий жамоаси Maroon 5 гуруҳининг «Sugar» номли қўшиғига ишланган видеоклипдан илҳомланиб, мактабларга бўлган ташрифлари вақтида, яъни кечанинг ўзидаёқ такрорий дублларсиз хонанданинг қўшиқ ижро этган пайтида янги қўшиққа клипни ҳам тасвирга олдилар. Клип режиссёри Yassaviy. У пойтахт ахлига айнан Yassaviy тахаллуси остида яхши таниш ижодкордир.
Хонанданинг ижодий гуруҳи айнан ҳеч бир сценарийсиз, ҳеч бир тайёргарликсиз, кутилмаганда клип тасвирга олишни режалаштирган эдилар. Нилуфар Усмонованинг мухлислари ушбу кутилмаганда яратилган ижод махсулини тез орада интернет тармоғида кўришлари мумкин бўлади.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
26-05-2015
ИЗОҲЛАР 0