Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмоновадан "Чапанигина ўзбегим" клипи
Шўх-шодон ўзбекнинг севимли қизи Нилуфар Усмонова она Ватани, халқи, миллатига бўлган чин муҳаббатини намоён этиш мақсадида “Чапанигина ўзбегим” номли таронасини куйлади ва ушбу қўшиқка клип ҳам яратди. Мазкур видеоклипда Нилуфар Усмонова 2 хил кўринишда намоён бўлган. Икки кўриниш ҳам миллий услубда. Бу қўшиқ Нилуфар Усмонова ижодидаги илк миллий руҳда ижро этилган тарона ҳисобланади. Мусиқа яратилиши вақтида ўзбек миллий чолғу асбоблари жонли равишда ижро этилган бўлиб, шахсан Нилуфар Усмонова ва Юлдуз Усмоновалар қўшиқнинг мукаммал равишда яратилишига катта эътибор берганлар.
Марҳамат азизлар клипни кўринг ва завқ олинг!
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
25-04-2014
ИЗОҲЛАР 0