Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Нилуфар Усмоновадан “Дона-дона” клип тақдимоти
Ҳушовоз хонанда Нилуфар Усмонова тинимсиз ижод қилишда давом этмоқда. Ўтган ҳафтанинг ўзида хонанда мухлисларига кетма-кет туҳфалар ҳадя этди. Бу гал Нилуфар барча мухлисларини ва санъатга ошиқ бўлган ўзбек халқини ўзининг содиқ жамоаси (аскарлари - хонанда ўз ижодий жамосини шундай атайди) билан ўзгача тарзда тақдим этган видеомаҳсулоти билан ҳушнуд этди.
Lokomotiv Amusement Park истироҳат боғида хонанданинг “Дона-дона” қўшиғига ишланган видеоклип ажойиб ёндашув асосида фаввора олдида турли ҳил лазер шоулар орқали премьера қилинди. Мухлислар фавворада клипни кўриш имконига эга бўлдилар. Диджейлик вазифаси Vitaliy Voynoff га юклатилди.
Оқшомни ушбу клипда илк бор режиссёрлик ишини амалга оширган Йигитали Мамаджонов олиб борди. Шу куни хонанданинг мухлисларини бир ерга жам қилган тадбирда турли ҳил танловлар ўтказилди ва ғолибларга хонандадан махсус совғалар ҳадя этилди.
Тадбирда Нилуфарнинг ашадий мухлислари, совғалари билан фан клуби, истироҳат боғи меҳмонлари ва энг яқин дўстлари иштирок этишди.

Оқшом кўтаринки руҳда ўтди, мухлисларнинг кўнглига яқин тароналар жаранг сочди. Кеча сўнггида барча тадбир иштирокчиларига байрам торти Нилуфар Усмонова томонидан кесилиб, тортиқ этилди.
Айтиб ўтиш жоизки, Нилуфар Усмонова сўнгги вақтда барча ижодий ишларини халқ орасида, уларга ҳақиқий байрам ҳадя этган ҳолда амалга оширмоқда ва бу омма тарафидан ижобий қабул қилинмоқда. Lokomotiv Amusement Park истироҳат боғида ўтган тадбир ҳам кўпчиликнинг ёдида узоқ муддатга сақланиб қолса ажаб эмас.
Биз эса ўз ўрнида Нилуфар Усмоновага кейинги ижодий ишларида улкан парвозларни тилаб қоламиз.

Қуйида эса Нилуфар Усмонованинг "Дона-дона" номли таронасига ишланган видеоклипни томоша қилишга чорлаб қоламиз. Кўринг ва ўз фикрларингизни билдиринг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
10-08-2015
ИЗОҲЛАР 0