Нилуфар Усмоновадан тез кунда кутилмаган ижодий туҳфа
Ўзбек эстрадасида ўз ўрнига ва мухлисларига эга хонанда Нилуфар Усмонова мухлисларига ажойиб ижодий туҳфа тайёрлаб қўйди.
Хонанда, ўзбек аудиториясига BAMBOLEO қўшиғи орқали яхши таниш таниқли ва жаҳонда машҳур GIPSY KINGS гуруҳи солисти Manolo y los Gipsy билан биргаликда дуэт куйлади. Ижодкорлар ҳаттоки, унга клип тасвирга олдиришга улгурган бўлиб, янги йилнинг илк ҳафтасида катта омма эътиборига тақдим этилиши кутилмоқда. Клип режиссёри Сарвар Исаев.
Қўшиқ номи «Bailа soledad» бўлиб, уни Manolo y los Gipsy ўзи яратган. Қўшиқни испан тилидан таржима қилганда «Ёлғизлик рақси» деган маънони англатади.
Маълумотга кўра, Manolo y los Gipsy хонандамиз овозини илк марта эшитганда, ҳайратланган. Уларнинг танишуви биринчи марта Москва шаҳрида бўлган ва ижодий ҳамкорлик қилиш таклифи яралган. Ундан ташқари ижодкорлар иккинчи қўшиқ устида ҳам иш бошлаб юборганлар.
Демак, Нилуфар Усмонова ва Manolo y los Gipsy.дан ажойиб ижодий тандем бўлиши кутилаётган қўшиқ ва унга ишланган клипни кутиб қоламиз.
ИЗОҲЛАР 0