alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Нилуфар Усмоновадан тез кунда янги клип

Нилуфар Усмонова ижод уммонига шунғиган. Хонанда 30 апрелда ўзининг «Келақол жоним» номли янги қўшиғига ишланган клипни тақдим этган эди. Кўп ўтмасдан хонанда янги клип устида иш бошлаб юборди. 

alt

Клип олинаётган қўшиқ номи «Чин севаман» деб номланади. Видеомаҳсулот сюжет ва трек қисмлардан иборат бўлади. 

alt

Мазкур клипда анча вақтдан буён кўринмай қолган актёр Алишер Узоқов рол ижро этган. 

alt

Клип хонанданинг ижодий ҳамкорларидан бири Жаҳонгир Ибрагимов томонидан тасвирга олинди.

alt

Хонанданинг образи устида Рената Искандарова иш олиб борди. Съёмка ишлари икки кун давомида бўлиб ўтди. 

alt

Клип сюжетига бир ўзбек оиласи ҳаёти олинган бўлиб, Нилуфар Усмонова шу оиланинг бекаси ролида бўлса, Алишер Узоқов оила бошлиғи образида. Фарзандлар ролини хонанданинг ўғиллари ижро этишган. 

alt

Хонанда томонидан тайёрланаётган янги ижод иши тез кунда мухлислар ҳукмига тақдим эилади. Унга қадар эса съёмка майдончасидан фотосуратлар эътиборингизда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг