alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

OPEN AIR. SAHRO SIMFONIYASI

Анъанага айланган лойиҳа Ўзбекистон Миллий симфоник оркестрининг жонли концертлари ва миллий эстрада санъатининг моҳир ва ёш санъаткорлари чиқишларини ўзида мужассамлаштирган.
Лойиҳа 18-27 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Нукус шаҳридаги И. В. Савицкий давлат санъат музейи ёнидаги марказий майдонда бошланади. Концертлар Хива, Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий ва санъат  майдонларида давом этади.

alt

Дастур:

18 июнь – Нукус шаҳри И.В.Савицкий номидаги Давлат Санъат музейи олдидаги очиқ майдонда;
20 июнь — Хива шаҳридаги «Ичан Қалъа» меъморчилик ансамблида;
23 июнь –  Термиз шаҳри Сурхондарё вилояти Санъат Саройи амфитеатрида;
25 июнь – Қарши шаҳри марказий амфитеатрида;
27 июня – Шаҳрисабз шаҳри «Ок сарой» тарихий саройи олдидаги очиқ майдонда.

alt

Барча майдонларда лойиҳа учун ташкил этилган концерт заллари, 3000дан 5000 тагача ўриндиқлар, мусиқавий чироқ ускуналари билан ясатилган саҳна, шаҳарнинг ўзига хослигини акс эттирувчи визуал экранлар қурилади.
Концерт дастурларининг ҳар бири вилоятларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида тузилган. Концерт дастури мумтоз асарлар, машҳур романтик куйлар ва опера мусиқалари, фильмлар мусиқалари, рақс композицияларининг асл танловлари, томошабинлар учун кутилмаган совға ва яна кўплаб қизиқарли «туҳфа»ларни қамраб олган беш турдаги шоудан иборат.

alt

Open Air Music лойиҳаси икки йилдан буён ташкиллаштирилмоқда.  Шу давр мобайнида Ўзбекистон бўйлаб очиқ осмон остида 13 та концерт дастурлари ташкил этилган. Концерт дастурига ташриф буюрувчилар сони эса 100 000дан ортади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-06-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг