
Отабек Муталхўжаевдан янги альбом тақдимоти
Тақдимотга эстрада ва кино юлдузлари, хусусан, Ёдгор Мирзажонов, Зарина Низомутдинова, Шаҳзода Муҳаммедова, Муқаддас Саъдуллаева, Фирдавс Фазлиддинов, Вохиджон Исоқов, Дилшодбек Каттабеков, кино оламидаги ёш режиссёрлар Озод Шамс, Дилшод Ахмедов, Аҳад Қаюм, Суръат Исломов хонанданинг фан клуби аъзолари, яқин дўстлари ташриф буюрди. Шунингдек, бокс бўйича жаҳон чемпиони Шоҳжаҳон Эргашев тақдимот мехмони бўлди.
Янги альбомдан хонанданинг энг сара 10та таронаси ўрин эгаллаган. Тақдимотда «Ота» ва «Айт тун» номли қўшиқлари илк маротаба ижро этилди.
Тақдимотда дуэт тароналар ҳам жаранг сочди. Ёдгор Мирзажонов ва Беҳруз Тохиров билан бирга «Бегуноҳ» фильми учун саундтрек, шунингдек, Шаҳзода Муҳаммедова билан куйланган «Зорим» тароналари йиғилганларга манзур бўлди.
Тақдимотни янада қизғин ўтказиш мақсадида турли викториналар ҳам ташкил этилди. Ғолибларга хонанданинг янги альбом дисклари топширилди.

ИЗОҲЛАР 0