alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Отабек Муҳаммадзоҳид “TÜRKÇE VIZYON” Халқаро фестивалда

11 сентябр куни Туркия давлатининг Денизли шаҳрида “TÜRKÇE VIZYON” яъни "ТУРКЧА НИГОҲ” номли анъанавий халқаро фестивалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фестивалда доирасида асосан 20 дан ортиқ давлатнинг энг истеъдодли хонандалари фақат жонли ижро маҳоратини намойиш этиш учун иштирок этишади. Бу йилги фестивалда севимли санъаткоримиз Отабек Мухаммадзоҳид юртимиз шарафини ўзларининг жонли ижродаги “Майли телба денглар“, “Қандоқ гўзал” номли қўшиқларни куйлаш билан химоя қиладилар. Фестивалда ушбу тароналарни ҳонанда ўзининг таржимаси билан турк тилида ҳам ижро этади. Ушбу қўшиқларнинг матн ва мусиқа муаллифи ҳам Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ўзларидир. Тадбир ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, фестивални ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, шу билан бир қаторда жаҳондаги барча қўшиқчилик услубларини ўзаро халқлар ўртасида юксалтиришдир.

 

altalt
alt
alt



Манба: otabek.uz 



 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-09-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг