
Ўзбек санъаткорлари халқаро танловларда
Сабина Мустаева
2015 йилда ёш ижрочи «Голос. Дети» танловида ғалаба қозонган. Энди эса ёш, истеъдодли хонанда ўзини шу танловнинг полякча турида синаб кўрмоқда.
Сардор Милано
2015 йил «Х-фактор. Главная сцена» нуфузли танловида ғолибликни қўлга киритган, 2016 йилда эса «Голос» танлови финалисти бўлган хонанда, бу йил «Новая волна» фестивали ғолибига айланди.
Азиза Низамова
24 сентябрь куни Қозоғистонда I'm Singer шоусига старт берилди. Мазкур шоуда Азиза 14та ижрочи билан биргаликда энг яхши хонанда унвони учун курашади.
Асадбек Аюбжонов
11 ёшли дирижёр Москва Давлат Симфоник Оркестрини бошқариб, «Россия» телеканалидаги «Удивительные Люди» кўрсатуви томошабинларини ҳайратга солди.
Саида Сайдиева
30 сентябрь куни Қозоғистонда Silk Way Star 2017 Халқаро вокал танлови бошланди. Юртимиз шаънини мазкур танловда ҳамюртимиз хонанда Saida ҳимоя қилмоқда. У танловнинг биринчи турида Юлдуз Усмонованинг «Дунё» қўшиғини куйлаб, лойиҳадаги иштирокини давом эттирмоқда.

ИЗОҲЛАР 0