Ўзбек шоу-бизнеси қайноқ янгиликлари
Ўзбек шоу-бизнесининг вакиллари ижоди ва ҳаётида қандай янгиликлар? Барчаси бир четдан.
Сардор Мамадалиев фарзандли бўлди

Хонанда Сардор Мамадалиев 9 август куни ўғилли бўлди. Хонанданинг маъмури қуйидаги маълумотларни бизга тақдим қилди: «9 август куни Сардор Мамадалиев ўғилли бўлди. Худога шукр, ҳозирги вақтда Тошкентдаги Республика акушерлик ва гинекология илмий амалий марказида бўлиб турган онанинг ҳам, боланинг ҳам аҳволи яхши, соғ-саломат», — дейди хонанданинг маъмури.
Жаҳонгир Отажонов иккинчи марта концерт бермоқда

Хонанда Жаҳонгир Отажонов мазкур йил ҳисобидан иккинчи концертини мухлислар эътиборига тақдим қилмоқда. «Истиқлол» санъат саройида 28-29 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган дастури «Куз гуллари» деб номланди. Хонанда санъат саройида 3-5 июнь кунлари «Иштибоҳ» номли концерт дастурини тақдим қилган эди. Бу хонанданинг 2016 йилдаги иккинчи концерт дастури бўлади.
Улуғбек Раҳматуллаевнинг беш кунлик «Қирмизи олма»си

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Қирмизи олма» қўшиғини жуда кўплаб чет эллик хонандалар куйлаганидан хабарингиз бўлса керак. Ушбу қўшиқ муваффақиятидан руҳланган хонанда 9-13 ноябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида бўлиб ўтадиган беш кунлик концертини айнан ушбу қўшиқ номи билан номлади. Демак, хонанданинг концерт кунлари маълум.
Муниса Ризаеванинг «Гулғунча»сига баҳо беринг
Ҳар доим ўзгачаликка интиладиган хонанда Муниса Ризаева бугун ўзининг «Гулғунча» деб номланган қўшиғини премьера қилади. Мазкур қўшиқни барча радио тўлқинлари орқали тинглаб баҳо беришингиз мумкин.
Нилуфардан «Алладин» сеҳри
Анчадан бери кўриниш бермаётган хонанда Нилуфар юртимиз радиотўлқинлари орқали «Алладин» номли янги таронасини тадим этди. Қўшиқ муаллифи Элдор Қаюмов, мусиыий сайқал Ботир Алиев.
Лола москвалик мухлисларини шод этди
Латофатли хонанда Лола Йўлдошева 7 август куни Москва шаҳридаги «Космос» катта залида ўзининг концерт дастурини мухлисларига тақдим этди. Батафсил бу ерда.
Қиличбек Мадалиевнинг «Мустақиллик оқшоми»

Қиличбек Мадалиев 14 август куни Фарғона санъат саройи боғида «Мустақиллик оқшоми» деб номланган концерт дастурини тақдим қилмоқда. Мазкур дастурда хонанданинг энг янги, ҳали ҳеч ким эшитмаган қўшиқлари билан биргаликда хит тароналари ҳам жаранг сочади.
Хасан ва Хусан триосидан кутилмаган янгилик

Comedy.Uz резидентлари Хасан ва Хусан триоси қўшиқ куйлаб юборишди. Қўшиқни бу ерда тингланг.
Рижессёр Акбар Бектурдиевдан янги фильм
Режиссёр Акбар Бектурдиевнинг Virus номли янги фильмининг илк трейлери омма эътиборига тақдим этилди. Ролларда Шаҳзода Матчонова, Юлдуз Ражабова, Исо Тўраев, Диёрбек Махкамов ва бошқалар.
Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивали
12 август куни «Туркистон» саройида мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним» шиори остида «Истиқлол фарзандлари» ёшлар фестивали гала-концерти бўлиб ўтади.
Севара Назархон иштирокидаги оқшом

12 август куни бетакрор овоз соҳиби Севара Назархон «КАВКАЗСКАЯ ПЛЕННИЦА» чойхонасида соат 20:00да ўз чиқиши билан барча ташриф буюрган меҳмонларни шод этади. Тўлиқ маълумот.





ИЗОҲЛАР 0