alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ўзбек тўйларидаги талабгир қўшиқлар ўнталиги

1. «ЯЛЛА» ансамблининг, «КЕЛИБДИ» 

Ўзбегимнинг ҳеч бир тўйи Фаррух Зокировнинг ушбу қўшиғисиз ўтмайди. Шубҳасиз ўзбек тўйларининг мадҳи бу - «Келибди» таронасидир. 

San'at гуруҳи: «Тўйларга мусиқа танлаш жуда нозик иш. Тўй тантаналарида ишлар эканмиз, турли ҳилдаги истакларни эшитганмиз. Шансонлардан тортиб сўнгги жаҳон хитларини ижро этишимизни сўрашади. Баъзилар ўзлари тўйда ижро этиладиган қўшиқлар рўйхатини тузиб берсалар, бошқалари биздан фақат шўх, кайфиятни кўтарувчи тароналарни куйлашимизни хохлашади. Ҳамманинг диди ўзгача. Аммо тўйда ижро этиладиган қўшиқлар таҳлилини қилиб чиқадиган бўлсак, ҳеч бир тўй ҳох ўзбек тўйи бўлсин, ҳох замонавий, русс тўйлари бўлсин Ялла гуруҳи, Фаррух Зокировнинг хит қўшиқларисиз ўтмайди. Фикримизча бу классика ва улар ўлмас композициялардир».

 

2. Ricchi E Poveri, Mamma Maria

Қўшиқ ижрочилари Ricchi e Poveri итальян поп-гуруҳи бўлиб, улар 80-йилларда машҳурликнинг чўққисида бўлишган. 1982 йилда чиққан Mamma Maria таронаси ҳанузгача дунёда севиб тингланади. Ҳатто бизнинг тўйларда ҳам энг машҳур ва оммабоп тароналардан бири.

 

3. ФАРРУХ ЗАКИРОВ, «ЧИНУРИ»

Фаррух Зокировнинг мазкур афсонавий таронасини албатта ҳар биримиз бир марта бўлса ҳам тинглаганмиз. Қўшиқ жуда ҳам рақсбоп бўлганлиги сабаб «ўзбек ламбадаси» деб ҳам аташади. 

 

4. SHAKIRA, WAKKA 

Шакиранинг Waka Waka қўшиғи 2010 йилда Жанубий Африкада бўлиб ўтган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати учун ижро этилган ва чемпионатнинг расмий мадҳи бўлган. Қўшиқ таржимаси ўз мақсадинга эриш маъносини англатиб, мазкур композицияси тўйлардаги энг рақсбоп ва кайфиятни кўтарувчи тароналардан бири эканлиги маълум бўлди.

Kokchoy: «Бизнинг ҳудуддаги тўйларда ҳали-хануз Los Lobos – Desperado, Shakira - Waka-waka, Shakira - Whenever, Wherever, Michel Telo - Ai se eu te pego, Don Omar - Danza Kuduro каби тароналар энг талабгир ва рақсбоп ҳисобланади. Тўй тантанаси миллий ёки замонавий бўладими, бундан қатъий назар энг кўп ижро этиладиган ва талабгир тароналар ҳар доим бир ҳил деса бўлади».

 

5. BONEY M, SUNNY

Кайфиятингиз ҳар қанча тушкун бўлса ҳам, мазкур қўшиқ уни бир зумда кўтаришга қодир. Қўшиқни тинглар экансиз унинг нақоратини такрор ва такрор куйлагиси келади инсонни.

 

6. GIPSY KINGS, BAMBOLEO

Bamboleo қўшиғи 1987 йилда фламенко услубида француз мусиқий гуруҳи томонидан куйланган.  Йиллар давомида таниқли бўлган қўшиқ, бизнинг тўй тантаналарида ҳам машҳур.

 

7. ENRIQUE IGLESIAS, BAILANDO

«Bailando» қўшиғи 2014 йилда чиққан бўлиб, барча мусиқа чартларидан ўрин эгаллаган тарона.  Испаниялик қўшиқчининг мегарақсбоп таронасиз ҳам ҳеч бир тўй ўтмайди.

Matin band: «Шундай тароналар борки, улар албатта тўй тантанасида янграши лозим. Шубҳасиз шуни айта оламанки, кўпгина гуруҳлар ташриф буюрган меҳмонларга қараб, ўз тажрибаларига таянган ҳолда қўшиқлар ижро этишади».

 

8. MICHEL TELO, AI SE EU TI PEGO

2011 йилда бразиялик қўшиқчи айнан шу рақсбоп таронаси сабаб, бутун дунёда машҳурликка эга бўлган. 

 

9. ЕГОР КРИД, «НЕВЕСТА»

Ушбу қўшиқ албатта тўй тантанаси учун энг мос тароналардан бири. Мазкур тарона Егор Криднинг илк «Холостяк» номли мусиқий тўпламидан ўрин олган хит тароналардан бири бўлган. 

 

10. JENNIFER LOPEZ, LET’S GET LOUD

«Let’s Get Loud» таронаси бизнинг тўйларда энг талабгир ва энг кўп янграйдиган қўшиқлар рейтингимизни якунлайди. 

«Life's a party, make it hot
Ҳаёт бу - базм, уни ёрқинроқ қил 
Dance don't ever stop whatever rhythm
Ритм қандай бўлишидан қатъий назар рақсга туш 
Every minute, every day
Ҳар дақиқа, ҳар кун...»

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг