alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ўзбекистонлик скрипкачи халқаро танлов ғолиби

Фарғона шаҳрининг 4-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Фарангиз Жўраева Испаниянинг Коста-Браво шаҳрида бўлиб ўтган халқаро мусиқа танловида 1-ўринни қўлга киритди. Унинг халқаро танловдаги ижроси ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва дунёнинг етакчи санъаткор-ижрочилари олқишларига сазовор бўлди.

alt
 

Скрипка мутахассисилиги бўйича ўтказилган танловда Ўзбекистондан ташқари Франция, Испания, Швеция, Финляндия, Япония, Россия, Озарбайжон ва бошқа бир қатор давлатлардан ташриф буюрган ёш ижрочилар ўз маҳоратларини намойиш этишди. Маълумот учун, 2015 йилнинг бугунги кунига қадар болалар мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари 20 дан ортиқ халқаро танловларда иштирок этиб, 25 нафари ғолибликни қўлга киритган.

Манба: uz24.uz/uz

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг