00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Озодбек Назарбеков тарихий клип суратга олдирди
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков «Жалолиддин Мангуберди» деб номланган қўшиғига видео кетма-кетлик суратга олдирди.

«9999» студяси томонидан суратга олинган мазкур клипнинг тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятида бўлиб ўтди.



Клипда Жалолиддин Мангуберди ва Чингизхоннинг сўнгги жанг саҳналари тасвирланади. Чингизхон ролида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Максет Ўтемуратов номоён бўлади.

Мазкур клипнинг премьераси май ойининг охири, июнь ойининг бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Маълумот учун қўшиқ сўзи Ботир Эргашевга, мусиқаси эса Нодир Умаровга тегишли.




Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
18-05-2017





ИЗОҲЛАР 0