alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

“POPCORN SHOU” Гала-концерти тафсилотлари

Йил якунланар экан, эстрадамизнинг ёрқин ижодкорлари халқимизни турли туҳфалар, концертлар билан ҳушнуд этмоқдалар. Декабр ойи турли концерт ва шоуларга бой бўлди десак, муболаға бўлмайди. Ана шундай ёрқин юлдузлар ёғдусига айланган тадбир, яъни “POPCORN SHOU” гала концерти куни кеча “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтди.

alt

Шу куни саҳна янги йилга монанд декорациялар, чироқлар билан ёритилганини кўриш мумкин бўлди. Ташриф буюрган мухлислар эса ўзларининг севимли санъаткорларини кўриш иштиёқида эдилар. 

alt

Тақдимот маросимини аъло ва кўтаринки руҳда ўтишини “Ўзбегим таронаси” радиостанцияси бошловчиси Раъно Алимова ва актёр Йигитали Мамаджоновлар шунингдек, my5 канали ёшлар студияси бошловчилари Бахтиёр Сафаров ва Дилнозалар таъминладилар. 

alt

Бошловчилар концертни турли ҳазиллар, залдаги мухлислар билан мулоқат қилган ҳолда олиб боришди. Ҳар бир хонанданинг исмини эълон қилишдан аввал эса, саҳнага чиқиши кутилаётган хонанда билан боғлиқ бўлган сўзларни, қўшиқ мазмунини акс эттирадиган ҳаракатлар қилиб кўрсатиб ҳам беришди. Зийрак мухлислар эса саҳнада ким пайдо бўлишини дарров илғаб бордилар.

alt

Ушбу куни саҳнада йил давомида YouTuвe тизимида энг кўп кўрилган ва тингланган қўшиқлар жаранг сочди. Мухлислар эса яхши таниш севимли қўшиқларини ҳам, севимли хонандаларни ҳам кўришга муваффақ бўлдилар. 
Ҳар доим ҳам бир ерда барча юлдузлар чиқишидан баҳраманд бўлиш имкони бўлавермайди, “POPCORN SHOU” гала концерти эса мухлислар учун айнан шундай имкониятни куни кеча бўлиб ўтган концерт дастурида тақдим этди.

alt
alt
alt
alt
alt
alt

Шу куни саҳнада бетакрор Райҳон, мафтункор Шаҳзода, жозибали Манзура, ёрқин Муниса Ризаева, Зиёда, Улуғбек Раҳматуллаев, Отабек Муталхўжаев, Сардор Раҳимхон, Жасур Умиров,

alt
alt

шунингдек, Умидахон, Тамилла, Амира Алибекова, Шаҳло Ахмедова, Афруз, Беном, Уммон, "Радио" гуруҳлари ва кўпгина бошқа хонандалар ўз қўшиқларини мухлисларга тақдим этишди. Улар қаторида Зоирбек, Мохим, Будур, Бобур Собировлар ҳам қўшиқлар куйлашди.

alt
alt
alt
alt
alt

Яна концертда “Ҳеч ким танимайдиган ёшлар гуруҳи” ҳам иштирок этди. Бошловчилар ушбу гуруҳни эълон қилганларида, залдаги мухлислар бир оз улар ким экан деб ўйлаб қолган бир пайтда, Божалар гуруҳи аъзолари тимсолида "Ёшлар" гуруҳи саҳнада ўзларининг "Андижон-Тошкентжон" номли янги қўшиқларини, ажойиб чиқишлари билан премьера қилдилар. 

alt

Мухлислар ушбу концертда Йигитали Мамаджонов ижросида лазги рақсини ҳам кўриш имконига эга бўлдилар ва ундан сўнг жуда гўзал образдаги хонанда Манзура чиқиши эълон қилинди. 


alt

Саҳнада ҳушовоз хонанда Зиёда "Яхши қол" қўшиғини ижро этаётганда, унинг ашаддий мухлисларидан бири анча вақт давомида унга ўз изҳорларини қилиб совғалар тақдим этиб, қучоқлаб турди. Зиёданинг мухлиси ўз кумирини шунчалар севар экан-ки уни қучоғидан анча вақт қўйиб юбормади. Бу эса мухлисларнинг олқишига сабаб бўлди. Албатта хонанда учун ҳам бу катта совға ва эътибордир. 

alt

Шу тариқа концерт дастури кўтаринки руҳда ўтди. Бугун эса “POPCORN SHOU”нинг иккинчи куни бўлиб ўтади.
Концертдан тўлиқ фотоҳисобот бу ерда.


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг