Концертлар ва шоу
"PopCorn" тақдимот маросимидан фоторепортаж
25 октябр куни
“Истиқлол” санъат саройида илк марта
www.popcorn.uz сайти томонидан,
"Tarona Records" компанияси билан ҳамкорликда
"Ёшлар танлови" шиори остида
"Popсorn" тақдимот маросими тантанали равишда ўтказилди.
Ушбу тақдимот маросими ҳақида пойтахтимиз радио станциялари орқали барчага хабар берилиб келинган эди.
"Ёшлар танлови" шиори остида ўтказилган "Popсorn" тақдимоти бу - овозларни жамлаган энг яхши видеоклиплар ижрочиларини, рамзий "PopCorn" соврини билан тақдирлаш маросимидир.
Тақдимот маросимида рамзий совринлар, 2013-2014 йилларда суратга олиниб, Youtube тизимида "Popсorn" канали орқали жойлаштирилган видеоклиплар орасида энг кўп кўп тамоша қилинган, кўп овоз тўплаган 20 та клиплар ижрочиларига топширилди. Ундан ташқари яна 5 нафар энг кўп овоз жамлаган, клип қўшиғини ижро этган хонандалар маросимда ўзининг чиқиши билан мухлисларини хушнуд этишди.
Тақдимот маросимини аъло ва кўтаринки руҳда ўтишини “Ўзбегим таронаси” радиостанцияси бошловчилари Жамшид Хожиниёзов ва Раъно Алимовалар таъминладилар.
Ушбу кечада биз, ёрқин ва гўзал тарзда безатилган саҳна, юлдузлар ёғдуси ва севимли санъаткорларини кўриш иштиёқида бўлган мухлисларни кўрдик.
Санъат саройининг олди қаторларидан эстрадамизнинг энг ёрқин ва машҳур юлдузлари жой олган бўлиб, улар ҳам мухлислари каби ушбу тақдимотни бошланишини интизорлик билан кутишди.
"PopCorn" совринига ушбу кечада қуйидаги клип ижрочилари:
Лола ва DJ Piligrim - "Юлдуз" клипи, Шаҳзода - "Чикко",
Райҳон "Сўнаман", Сардор Раҳимхон -"Танҳогинам",
Муниса Ризаева -"Ёрим", Манзура -"Ўнгимда кўрай",
Нилуфар - "Унутгин", Уммон гуруҳи - "Уттинчи қават",
Афруз гуруҳи - "Шалола", Амира Алибекова - “Нажотимсан”,
Шоҳруҳхон - “Менинг қўшиғим”, Умидахон - "Манбо",
Жасур Ғоипов - "Минг афсус", Божалар гуруҳи - "Тўйлар муборак",
Бобур Собиров - "Севма", Улуғбек Раҳматуллаев - "Мени кечир",
Сарвар ва Комил-"Сен йиғлама", Зиёда - "Севади ёрим мани",
Мохим - “Хайр биринчи ёр”, Зоирбеклар - "Бу юрак" сазовор бўлишди.
5 нафар энг кўп овоз жамлаган клип қўшиғини ижрочилари қаторида эса, Диёр гуруҳи, Динейра, Шаҳло Аҳмедова, Дилсўзлар.
Ушбу хонандалар ўз чиқишлари билан барча ташриф буюрганларни шод этишди. “Popсorn” совринини тақдим этиш билан бир қаторда, хонандалар мухлисларига ўзларининг хит қўшиқларини ижро этиб беришди. Тақдирлаш маросими ажойиб концерт дастури билан ҳамохангликда ўтди.
Кечанинг эътиборга лойиқ тарафларидан бу, мафтункор хонанда Шаҳзода “Чикко” қўшиғига олган совринини, ушбу тарона ижодкорлари Комил ва Сарварга тақдим этгани бўлди. Хонанда бундай қилганлигини, қўшиқ жажжи ўғли Холидга бағишланганлигини, уни яралишига сабаб бўлган ижодкорлар ушбу совриннинг ҳаққоний эгалари эканлиги билан изоҳлади. Бу ишда уни барча мухлислар қўллаб-қувватлади.
Шунингдек, ҳозирги кунда YouTuвe тизимида ўзбек қўшиқлари ва клиплари учун махсус Riza Nova канали очилган. Ушбу канал вакили тақдимотга ташриф буюриб, кўришлар сони миллиондан ошган 3 та клип қўшиғи ижрочиларига махсус сертификат тақдим этди.
Улар: Жаҳонгир Позилжоновга “Голова болит” клипи, Улуғбек Раҳматуллаев “Соғиниб” ва кўриш сони 3 миллионга етган клип бу хонанда Шаҳзоданинг “Чикко” клипи учун тақдим этилди.
Кечада актриса Асал Шодиева ва хонанда Сардор Раҳимхон "Маликам энди қара" қўшиғини дуэт тарзда ижро этганликлари, Божалар гуруҳи вакили Жаҳонгир Позилжоновдан эса янги “Бақалоқ” қўшиғи ва клипи премьераси бўлиб ўтганлиги томошабинлар учун катта совға бўлди.
Биз шу ўринда барча совриндорларни қутлаймиз. Илк марта ўтказилган лойиҳа эса келгуси йилларда ҳам ўз ишини давом эттиришига тилакдош бўлиб қоламиз.
Тақдимот маросимидан тўлиқ фотоҳисоботни
бу ерда кўришингиз мумкин.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
27-10-2014
ИЗОҲЛАР 0