alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Премьера: Санжар Халиқов  - «Ширин»

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист, «Шаҳзод» гуруҳи солисти Рашид Холиқов ўғли, Санжар Холиқов ўзининг илк ижод ишини мухлислар ҳукмига тақдим этди. Ота изидан борган ўғилнинг ижро этган қўшиғи «Ширин» деб номланган ва мазкур таронага клип ҳам тасвирга олинган.

alt

Қўшиқ сўзи Шахбоз қаламига мансуб, мусиқа Куаниш Юсупов томонидан басталанган. Мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган, таронага клип Нозим Жумаев томонидан тасвирга олинди. Клип, Грециянинг гўзал оролларидан бўлмиш Санторинида жорий йилнинг март ойларида тасвирга олинган бўлиб, видеомаҳсулот тайёр ва омма ҳукмига тақдим этилди.    

Санжар Холиқов ижросидаги «Ширин» қўшиғи майин оҳангларда ижро этилган. Беихтёр тингловчи қалбида ёқимли ва ажиб ҳислар уйғонади. Клип эса гўзал манзараларга бой, уни ҳар бир кўрган киши эстетик завқ олиши шубҳасиз.

alt

Бундан ташқари мазкур клипни кўриб, қўшиқни тинглар экансиз албатта ўғилнинг нафақат ташқи кўриниши балки овози ҳам жуда-жуда отасига, Рашид Холиқовга ўхшашлигига амин бўласиз.

Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Санжар Холиқов ота касбини эгаллашга қарор қилган ва ҳозирда ёш ижодкор илк альбоми устида иш олиб бормоқда. 

Санжар Холиқовнинг илк ижод иши ўз мухлисларини топишига умид қиламиз ва келгусида Рашид Холиқовдан ҳам улкан зафарларга эришишига тилакдошмиз.

Азизлар клип ҳукмингизда. Кўринг ва завқ олинг. Фикрлар билдиришни ҳам унутманг.

 

 

mytube.uz тизимида кўриш.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг