ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Премьера: Ёш хонанда ALISHER XO'дан янги тарона


 

Look at Me таронасининг премьераси 20 август куни Noor Music, Яндекс.Музыка ва Apple Music.да бўлиб ўтди. Инглиз тилидаги трек R&B/Soul жанрида ижро этилган. 

 

alt

Alisher XO:

«Look at me таронасининг яратилишига менинг бир ажойиб қизга нисбатан ҳис-туйғуларим илҳомлантирди. Қўшиқни тинглаганингизда унинг овозини ҳам эшитишингиз мумкин, бу таронани янада ҳиссиётларга бой бўлишига ҳисса қўшган. Бу қўшиқ ёш йигитнинг севгилисини кўнглини олиш ҳаракатлари ҳақида»


Ҳозирги вақтда Алишер ўзининг илк альбоми устида қизғин иш олиб бормоқда. Мазкур альбомдан ўрин оладиган тароналар эндигина бошланаётган севги қиссаси, йўқотилган муҳаббатни қайтариш учун уринишлар, тақдирга кўниш ва бош қаҳрамоннинг изтироблари ҳақида ҳикоя қилади. 
 

Хонанданинг биринчи альбомидан, шунингдек, аввалроқ премьераси бўлиб ўтган R&B жанрида куйланган Come Alone таронаси ҳам ўрин олади. 
 

Ҳар иккала тарона мусиқаси Alisher XO томонидан басталанган, Omaru (Бобур Умаров) билан ҳамкорликда сайқал берилган. 
 

Таронани бу ерда тинглаш ва юклаб олиш мумкин:

Яндекс.Музыка
Apple Music

 

Алишер Маннопов – ёш битмейкер R&B/Soul, Hip-Hop ва POP йўналишларида куйлайдиган хонанда. 2016 йилда мусиқа мактабини тамомлагач, Алишер кумирлари The Weeknd, Michael Jackson ва Travis Scott қўшиқларига каверларни ижро этишни бошлаган. 2019 йилдан бошлаб ёш хонанда ўз тароналарини чиқаришни бошлаган.


Instagram: Alisher XO
Youtube: Alisher XO

 


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-08-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг