Концертлар ва шоу
Қайноқ клиплар бешталиги
Ўзбек эстрадаси вакиллари доим ижод уммонида. Бугун эътиборингизга хонандалар томонидан мухлислар ҳукмига шу ҳафтада тақдим этилган қайноқ клиплар бешлигини ҳавола этмоқдамиз.
Зохиршох Жўраев - Мама
Хабарингиз бор 14 январ санасида сулола вакили, Шерали Жўраевнинг кенжа ўғли
Зохиршох Жўраев ўзининг “Мама” номли қўшиғи ва унга ишланган клипнинг
тақдимотини ўтказган эди. Эндиликда хонанда ушбу клипни кенг омма ҳукмига тақдим этди.
"Мама" шеъри Доғистон Халқ шоири
Расул Гамзатов қаламига мансуб бўлиб, у мўътабар оналаримизни мадҳ этади. Маълумки айнан шу қўшиқ Зохиршохнинг падарлари устоз санъаткор Шерали Жўраев томонидан 30 йил аввал ижро этилган. Ота изидан борган Зохиршох, ижодидаги танаффусдан сўнг, мухлислари ҳукмига айнан шу “Мама” қўшиғини тақдим этди. Қўшиқ ва унга ишланган клип жуда ҳам таъсирли ва ҳар бир инсоннинг қалбини жумбушга келтирадиган ва таъсирлантирадиган ижод иши деб ҳеч бир шубҳасиз айта оламиз. Клип режиссёри Дилмурод Агзамов.
YouTube видеохостингида кўрмоқ
Лола Йўлдошева - Яраланган қанот
Хонанда Лола 2015 йилда мухлислари ҳукмига
“Яраланган қанот” таронасини тақдим этган эди. Ҳозирда хонанданинг ушбу таронасига ишланган клип тайёр ва у мухлислар ҳукмига тақдим этилди. Лоланинг “Яраланган қанот” қўшиғи, ижтимоий тармоқда унинг мухлисаси томонидан ёзиб қолдирилган: “Мен ҳудди яралган қуш каби” қалб сўзларидан таъсирланган ҳолда яралган. “Яраланган қанот” қўшиғига олинган клип режиссёри
Сарвар Азимов. Операторлик вазифасида
Бегзод Пўлатов. Бош қаҳрамонлар образини
Юлдуз Раджабова ва
Каҳрамон Абдурахимовлар яратдилар.
YouTube видеохостингида кўрмоқ
Божалар гуруҳи - Вой бошим
Божалар гуруҳи, ўзбек этрадасидаги бошқа гуруҳлардан доим ўзининг ҳазиломус қўшиқлари ва клиплари билан ажралиб келган. Гуруҳ аъзолари янги йилда илк ижод ишларини тақдим этдилар. Янги видеоклип
"Вой бошим" қўшиғига тасвирга олинган бўлиб, съёмка ишлари 2015 йилда амалга оширилган эди. Клип ғояси
Жаҳонгир Позилжоновга тегишли бўлиб, аранжировкани Ботир Алиев амалга оширган. Клип
Жонрид Сагдиев рижиссёрлигида тасвирга олинди.
YouTube видеохостингида кўрмоқ
Севинч Мўминова - Дўқи дўқи
Ўз мухлисларига эга ҳушовоз хонанда
Севинч Мўминова ҳам, янги йилда ўз тингловчиларини янги тароналар ва уларга ишланган клиплар билан ҳушнуд ўтмоқда. Янги ижод иши
"Дўқи дўқи" қўшиғига ишланган клип бўлди. Видеоклип режиссёри Жасур Шаметов.
YouTube видеохостингида кўрмоқ
Ботир Яминов - Омад
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
20-01-2016
ИЗОҲЛАР 0