alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Қайноқ клиплар тўртлиги

Бугун азизлар эътиборингизга сўнгги кунларда ўзбек эстрадасида ўз ўрнига эга хонандаларимиз томонидан мухлислар ҳукмига ҳавола этилган янги клип премьераларини тақдим этмоқдамиз. Қайноқ клиплар тўртлигини қарши олинг. 

 

Сардор Раҳимхон - "Ҳабибим" 

 
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон мухлислари орасида оммалашишга улгурган "Ҳабибим" номли қўшиғига гўзал табиат манзаралар қўйнида тасвирга олинган видеомаҳсулотни рамазон кунлари тингловчиларга тақдим этди. Қўшиқ матни Бобур Бобомуродга тегишли, Ахмад Ҳожиматов мусиқаси. Клип Рустам Муродов режиссёрлигида тасвирга олинган. 




Юлдуз Низомова - "Сен ва Мен"

 
“Ниҳол” мукофоти совриндори Юлдуз Низомовадан тақдим этилаётган ижод маҳсули "Сен ва мен" қўшиғига ишланган клип бўлиб, бош ролларда хонанданинг ўзи ва актер Умид Искандаровни кўриш мумкин бўлади. Аччиқ ва аламли тақдир ҳукмига бўйсинишга мажбур бўлган икки ошиқ муҳаббати ҳақидаги клип ўз мухлисларини топишига умид қилиб қоламиз. 

 

Диёр Маҳкамов - "Севар эдим" 


Диёр Маҳкамовдан тақдим этилаётган навбатдаги ижод маҳсули “Севар эдим” қўшиғига ишланган клип бўлиб, композитор Дониёр Агзамов, клип режиссёри Жаҳонгир Ахмедов, оператор Жаҳонгир Ибрагимов-Yoxan. Клипда Йигитали Мамаджанов ва Юлдуз Раджабовани кўришингиз мумкин бўлади. 




Сардор Мамадалиев - "Рақамлар"


Ўзининг ўзгача овози билан бошқа хонандалардан ажралиб турувчи хонанда Сардор Мамадалиев мухлислари орасида машҳур бўлишга улгурган "Рақамлар" таронасига клип суратга олдирди. Клип қўшиққа монанд равишда тасвирга олинган. 

Азизлар марҳамат хонандаларимиз томонидан тақдим этилган клип премьераларини томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.  

 
Клип:  RizaNovaUZ

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-07-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг