Қайноқ қўшиқлар учталиги
Азизлар қуйида ҳукмингизда ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузларидан қайноқ қўшиқлар учталиги.
Ойбек ва Нигора - «Оппоғой»
Ўзбек эстрадасининг энг ёқимтой дуэтларидан бўлмиш Ойбек ва Нигора бахтли оила қурганликларидан сўнг, бир оз ижодларида танаффус сезилиб қолган эди. Мана энди икки ижодкор ва бахтли жуфтлик ўз мухлислари ҳукмига янги «Оппоғой» номли қўшиқларини тақдим этишди. Тарона эътиборингизда. Тингалаб, завқ олинг.
Озодбек Назарбеков - «Сенинг»
Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков шу кунларда ўзининг навбатдаги концерт дастурини мухлислари ҳукмига тақдим этаётган бир вақтда, пойтахтимиз радиотўлқинлари узра тингловчилар хонанданинг янги «Сенинг» номли таронасини эшитишга муваффақ бўлдилар. Лутфий ғазали асосида ижро этилган қўшиқни сиз азизлар ҳам тингланг.
Муниса Ризаева - «Бир имкон»
Ўзининг бетакрор қўшиқлари билан доим мухлислари эътиборида бўлган хонанда Муниса Ризаева яна бир янги «Бир имкон» номли қўшиғини тақдим этди. Хонанданинг янги ижод ишига баҳо беринг азизлар.
ИЗОҲЛАР 0