Концертлар ва шоу
Қайноқ тароналар тўртлиги
Ўзбек эстрадасининг вакиллари доим ижод уммонида. Бугун эътиборингизга хонандалар томонидан шу ҳафтада тақдим этилган қайноқ тароналар тўртлигини ҳавола этмоқдамиз.
Шаҳзода - "Ўйнаймиз тонггача"
Мафтункор Шаҳзода шўх оҳанглардаги Ўйнаймиз тонггача деб номланган таронани мухлислар ҳукмига тақдим этди. Қўшиқ матни Комил Фозиловга, мусиқаси Кален Морару тегишли. Янги йил байрамига муносиб совға ва кайфиятни кўтарувчи қўшиқни тинланг ва завқ олинг.
Уммон - "Абадул-абад"
Ёшларнинг энг севимли гуруҳларидан бири Уммон, Абадул-абад номли қўшиқ ижро этиб, омма ҳукмига ҳавола этдилар. Ушбу қўшиқ гуруҳнинг аввалги тароналари сингари азобли севги ҳақида.
Фаррух Раимов - "Мени сев"
Яккахон ижодини самарали олиб бораётган хонанда Фаррух Раимов, янги Мени сев таронаси билан ўз мухлисларини шод этди.
Гуласал Абдуллаева - "Гул тутгин азизим"
Гуласал ўз қўшиқлари билан мухлислар қалбидан ўрин эгаллашга улгурган ёш истеъдодли хонандалардан бири. Маълумки кўпгина ёш хонандалар устоз санъаткор қўшиқларини, ўз даврида хит бўлган мусиқий асарларга қайта сайқал бериб, ижро этадилар. Хонанда Гуласал Абдуллаева ҳам, кўпчиликка яхши таниш Гул тутгин азизим номли таронани қайта ижро этди. Тингланг ва баҳо беришни унутманг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
18-12-2015
ИЗОҲЛАР 0