alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Рафет Эл Романнинг Тошкентдаги концерт дастуридан

 

 

Рафет Эл Роман

«Ўзбекистонда мени энг таъсирлантирган нарса сизларнинг самимиятингиз, ўлкангизнинг гўзаллиги, саришталиги, таомларингиз, мусиқангиз, меҳмондўстлигингиз. Ишонинг, кўп давлатларда бўламиз, турли ўлкаларда концертлар берамиз ва шуни бутун қалбим билан айта оламан, ўзбек халқидаги самимийликни мен ҳали ҳеч қаерда кўрмадим. Бу учрашув бир умр ёдимда қолади ва умид қиламанки, сиз ҳам унутмайсиз».

 

Концертга Рафет Эл Романнинг ҳақиқий мухлислари ташриф буюрган бўлиб, хонанда дастурни Yalancı Şahidim қўшиғи билан бошлаб берди.

alt

Ўзбек мухлисларини қаршилар экан, Ўзбекистонга илк ташрифи эканлигини айтиб ўтди.

alt

Хонандага унинг созандалари жўр бўлишди. Барча қўшиқлар саксофон, скрипка, гитара, барабан садолари остида жаранг сочди.

altaltaltalt

Дастурда хонанданинг «Bana Sen Lazımsın», «Elimde Değil», «Olmuyor bir tanem», «Seni seviyorum», «Kalbine Sürgün», «Affetmem» ва бошқа тароналри жаранг сочди.

Рафет Эл Роман концертда нафақат қўшиқлар ижро этди, балки ўзбек мухлислари билан самимий суҳбатда бўлди.

alt

Рафет Эл Романнинг ашаддий мухлислари эса ўз ўрнида унинг қўшиқларини биргаликда турк тилида куйлашди. Томошабин зални чироқлар ёғдусига тўлдирди.

alt

Хонанда ҳар бир таронани ижро этганда рақсга ҳам тушишни унутмади. Концерт давомида созандаларини ҳаётлари ва ижодларида бўлиб ўтган қизиқарли воқеалардан ҳикоя қилиб, томошабинларни кулдирди.

alt

Турк хонандаси саҳнага ўзбек қизи Нилуфар Усмоновани таклиф этди.

alt

Нилуфар саҳнага чиқиб, у билан биргаликда Direniyorum қўшиғини ижро этдилар. Айтиш жоизки, Нилуфар мазкур қўшиқни ўзбек тилида ўз талқинида  ижро этган бўлиб, тарона «Қарай оласанми» деб номланади.

alt

Рафет Эл Роман, Нилуфар билан мазкур дуэтни ҳеч бир репетициясиз ижро этилганини айтиб ўтди. Икки хонанда фақатгина саҳна ортида концерт бошланишига бир неча дақиқалар қолганда «тон» танлаб олганларига гувоҳ бўлдик.

alt

Концертда Рафет Эл Роман нафақат бетакрор овоз соҳиби эканлиги, балки жуда ҳам самимий, кўнгли очиқ инсон эканлигига мухлислар гувоҳ бўлишди.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг