Райҳон 2017 йилнинг февраль ойида концерт беради
2017 йилдаги концерт дастурининг ташкилотчилари аввалгидек Proart компанияси. Мазкур копания раҳбари Жавлон Камоловнинг бизга берган маълумотига кўра, ҳозирда концерт дастурига тайёргарлик ишлари авжида. Концерт дастури учун хонанда ноодатий тарздаги кўпгина совғаларни тайёрламоқда. Дастурдан муҳаббат ва меҳрга тўла янги, ҳамда яхши қўшиқлар жой олади.
Шубҳасиз Райҳон ўз анъанасига кўра мухлисларини бу сафар ҳам аввалгидек ёрқин шоу дастури билан шод этади.
Шунингдек, бизга берилган маълумотга кўра хонанда Райҳон янги Якзон билан ҳамкорликда ноодатий тарзда яратган Намасте-Namaste номли қўшиғига клип суратга олиш учун Ҳиндистонга саёҳатга отланган.
Шунингдек, компания раҳбари чипталар сотувга чиқишини орзиқиб кутаётган мухлислар душанба, 14 ноябрь кунидан бошлаб, концерт чипталарини Истиқлол санъат саройи кассаларида харид қилишлари мумкинлигини айтиб ўтди.

Концерт билан боғлиқ барча маълумот учун телефон рақами: +998951773334





ИЗОҲЛАР 0