alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Райҳондан навбатдаги унутилмас шоу

Куни кеча, йил давомида мухлислар томонидан кутиладиган беқиёс ва бетакрор хонанда Райҳоннинг шоу дастурига старт берилди. 

alt

Райҳон бу сафар ҳам ўз мухлисларини шоунинг илк дақиқаларидан ҳайратлантира олди.

altalt

Олқишлар ила пардалар очилди. Қадим Миср дунёси, экранлардаги фиръавнлар, муҳташам саҳнада Миср маъбудлари қад рослаган ҳолда хиром айлар, осмону-фалакдан эса барчанинг севимли хонандаси Райҳон Миср маликаси қиёфасида қанотларини ёзган ҳолда мухлислари қаршисида “Сени севгинг” қўшиғи билан намоён бўлди. Миср маликаси сиймосидаги Райҳон рақси саҳнадаги маъбуд раққослар билан уйғунлашган тарзда  ижро этилди.

altalt

Бутун концерт давомида хонанда мохирона раққосалик қобилиятларини кўрсатди. Райҳон ўзининг кўпгина хит қўшиқлари буткул ўзгача сайқалда, шоу дастури учун мослаштириб ижро этди. Баъзи қўшиқларнинг ремикс тури жаранг сочди. Саҳналаштирилган рақсларда раққослар билан синхрон тарзда тинмай рақсга шиддат билан тушиб, ўзининг позитив энергетикаси билан барчага ҳақиқий ёрқин ҳисларни улашди. Бутун концерт давомида саҳнага ўрнатилган маниторда ҳар қўшиққа ва рақсларга монанд видео кетма-кетлик намойиш этилди.

alt

Биринчи қисмда тақдим этилган қадим Миср дунёсидан Райҳон гавжум замонавий дунёга ғарқ бўлди. У гоҳи саҳнада пайдо бўлар ва кутилмаганда ғойиб бўлар. Энди экранларда жаҳоннинг турли шаҳарлари, муҳаббат ҳақидаги гўзал қўшиқлари билан Райҳон яна саҳнада.

alt

Шоу дастурга шунчалик пухта тайёргарлки кўрилганки, саҳнадаги жараён бир зумга ҳам мухлисларни зериктирмади. Саҳнани тарк этганда эса Райҳон акс этган турли лавҳалар кўрсатилиб турилди. 

alt

Бу сафар хонанда мухлисларини жонли ижро, рақслари ва янги қўшиқлари билан шод айлади. “Озор”, “Жоним олиб кет”, “Халос эт” каби қўшиқларни мухлислар шу куни илк бор тингладилар. “Халос эт” қўшиғи жаранг сочганда, маниторда қўшиққа ҳамоҳанг тарзда занжирлар намойиш этилди. Шоу дастурда бу сафар дуэтлар бўлмади. Лола билан куйланган “Кўникмадим” дуэт қўшиғини эса Райҳон ёлғиз ўзи ижро этди. Экранда эса ўз фалсафий маънога эга видеоролик намойиш этилди.

altalt

Шу куни залда ҳақиқатда хонанданинг ашадий мухлисларини кўриш мумкин бўлди, улар шунчалик Райҳонни қўллаб-қуватлашдики, у олқишларни ҳам бирон-бир нарсани ҳам сўраб олмади. Бутун вужуди, меҳрини қандай улашган бўлса, мухлислардан ана шундай ҳақиқий меҳр-муҳаббатни олди. Излама қўшиғи жаранг сочганда, чироқлар сўндирилди, мухлислар эса кутилмаганда ўзларининг телефонлари билан бутун зални чироқлар ёғдуси билан тўлдириб юбордилар.

altaltalt

Танаффусларда Mr Akrom ва битбоксер ўзларининг туҳфалари билан мухлисларни зериктирмадилар. Саҳнага чиққан битбоксер Райҳон қўшиқларидан тортиб, “Андижон полкаси-ю”, жаҳон эстрадаси қўшиқларигача ижро этиб берди.

alt

Шу куни янги қўшиқлар қаторида Райҳон болажонларга атаб қўшиқ куйлади.

“Тилагим шу ҳар бир бола қувнаб юрсин,

Юзларида қуёш порлаб турсин,

Ёлвораман ёш тўкмасин инсон боласи...”

alt

Хонанда синглисига атаб айтган “Келинчак” қўшиғини ижро этишдан аввал, экранларда турли миллатлар тўй маросимлари акс этган ажойиб, кулгули, кутилмаган, қувончли каби ёзувлар остида видео роликлар намойиш этилди. Сўнг эса “Бизда эса шунақа” ёзуви остида ўзбегимнинг гўзал удумлари акс этган тўйларимиз намойиш этилди.

alt

“Ўзбек” қўшиғини куйлашдан аввал шу юрт фарзанди эканлигидан фаҳрланишини айтиб, тинч юртда яшаётганлиги учун шукроналар келтирди.

altalt

Беқиёс Райҳоннинг бу йилги концертида ҳам аввалгилари каби бир неча ойлик катта ҳаракат ва тайёргарликни, янгича мусиқий ёндашувлар, профессионал хореография, гўзал ижро этилган рақс ҳаракатлар, акробатика элементлари мураккаб спецэффектлар, минглаб чироқлар ёғдуси гувоҳи бўлдик.

altaltaltaltalt

Райҳоннинг шоу дастуридаги саҳна либослари ҳам албатта мухлислар назаридан четда қолмади. Уни Миср маликаси, оқ шойи кўйлакда нафис аёл, шляпа кийган сирли қиз, миллийлик ила ўз юртини севгувчи ҳақиқий ўзбек аёли, меҳрибон опа ва она, ёрқин қизил рангдаги либосда эса ўзбек саҳнасининг ҳақиқий қироличаси образларида кўрдик.

alt

Гўзал ва меҳрибон она, ҳақиқий артист ва албатта латофатли аёл бўлмиш хонанда Райҳон концертнинг илк кунидан юракларни ёндирди. Ҳа, сиз севган Райҳон доим лол қолдиради, ҳақиқий шоу тақдим этади. Унинг  концертлари доим аншлаг тарзда ўтади.

alt

Йиллар давомида унинг гўзал ижодини кузатар эканмиз, ҳеч бир шубҳасиз ўзбек эстрадаси саҳнасининг ёрқин ва бетакрор қироличаси номига энг лойиқ ижодкорлардан бири эканлигини айта оламиз.

Концертнинг биринчи куни жуда гўзал тарзда ўтди. Тиним билмай меҳнат қилувчи ижодкор Райҳонга эса кейинги кунларда ҳам омад тилаймиз. 

Ёрқин шоу дастурдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг