Концертлар ва шоу
Райҳондан янги тарона
Мухлисларнинг энг севимли хонандаси Райҳон 2016 йилдаги концерт дастурига қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Ижод уммонига шўнғиган хонанда, янги "Жавоб бер" номли гўзал қўшиғини ўз мухлисларига тақдим этди. Қўшиқ муаллифлари Беном гуруҳи аъзолари Сарвар ва Комил. Бетакрор Райҳоннинг бу қўшиғи ҳам ўз тингловчиларини топиши шубҳасиз.
Шунингдек, хонанда ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида, клипга съёмка ишлари ҳам бошлангани ҳақида хабар қолдирган. Демак, хонанданинг мухлислари тез орада ушбу қўшиққа ишланган клипдан баҳраманд бўлиш имконига эга бўладилар.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
23-12-2015
ИЗОҲЛАР 0