Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Райҳоннинг сенсацион шоусидан эксклюзив репортаж!
Райҳоннинг бу йилги янги концерт дастури ўзига хос, махсус эффектларга бой шоу тарзида бўлиб, дастур давомида, япон, африка ва бошқа миллат рақсларини маҳорат билан ижро қилди. Ҳар бир қўшиққа мос саҳна кўриниши ва ўзига хос ёрқин чироқли эффектлар барчада ўзгача бир оламга тушиб қолгандек таассурот уйғотади. Концерт аввалида Райҳон “Мама” қўшиғини куйлади.
Асосий декорация, бу 3 қисмли катта монитор экран ва унда ҳар бир қўшиққа мос бўлган видеотасвирлар намойиш этилди. “Мама” қўшиғида Райҳоннинг марҳума онаси Тамара Шокированинг фильмларда ижро қилган ролларидан видеотасвирлар кўрсатилди.
Концерт аввалидаги японча блокда Райҳон “Юрагимдасан”, “Журавли”, “Нега энди?” қўшиқларини куйлади. Барчасида, япон элементларига хос раққосалар рақслари, катта мониторда эса, қўшиқларга хос видеотасвирлар бериб борилди. “Юрагимдасан” қўшиғи вақтида эса, Райҳоннинг умр йўлдоши Йигитали суратга тушган клипдан лавҳалар кўрсатилди.
Иккинчи блокни Райҳон замонавий либосда чиқиб, “Ҳеч айрилма” қўшиғи ва замонавий рақслар билан бошлади. Энг ёрқин чиқишлардан бири, бу унинг умр йўлдоши Йигитали билан “Ёдингдами” қўшиғининг ремейкига тушган танго рақси бўлди! Унинг “У меники” қўшиғига тайёрланган саҳна кўриниши, саҳна бошқа бир қизга қарата “менинг севгимни тинч қўй” деб куйлаб, қўшиққа мос ҳаракатларни амалга ошириши ҳам эсда қоларли бўлди.
Учинчи блокда ўзбек миллий фольклорига урғу берилиб, доира садоси остида кекса аёллар Райҳоннинг “Бахтли бўламан” қўшиғи куйлашди. Сўнг, қўшиқлар лапарларга уланиб кетди. “Бака банг” қўшиғини куйлашаётган вақт, миллий либосдаги Райҳоннинг ўзи қўшиқни куйлаб чиқиб келди. Бу блокда Райҳон таъсирли “Дўст”, “Орзуга ишон”, “Сумбула” қўшиқларини куйлади. “Орзуга ишон” қўшиғи Африка видеотасвирлари ҳамоҳанглигида, африкача рақслар билан ўзгача чиқди!
Концертда қўшиқлар оралиғидаги танафуслардан ҳам унумли фойдаланилган бўлиб, унда ёш бир қизчанинг нафис рақс ҳаракатларини амалга ошириб, сўнг маълум бир муддатдан сўнг, Райҳонга айланиб қолиши тасвирланган.
Тўртинчи блок аввалида Райҳоннинг ижоди ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди. Бу видеролик ҳар қандай инсонда Райҳонга нисбатан чексиз ҳурмат уйғотади, назаримда. Уни кўриб, Райҳоннинг ижод йўлини билиб олиш мумкин.
Бу блок икки раққосни катта соябонни турли талқинда кўрсатишлари билан бошланди. Райҳон бу блокда “Соғинаман”, “Севгилим”, “Алданган кўнгил”, “Жизнь не повернётся назад” қўшиқларини куйлади. “Севгилим” қўшиғида Райҳон 4 бора ҳавога “парвоз”ни амалга оширди. Ҳар сафар, ҳар хил бўлди. “Жизнь не повернётся назад” қўшиғи вақтида, экран мониторда қўшиқ мазмунига мос равишда, уруш оқибатлари ҳақидаги видеоролик ҳамда, бир инсоннинг бахтли ва бемор кунларини акс эттирган видеолавҳалар намойиш қилинди. Рақсла уйғунлигида Райҳон яна бир бор, раққоса қизнинг қўлларидан тутганча “парвоз” этди.
Танаффусда ўзбекча Illuminаtе ва чироқ ёғдулари остида Райҳондан “Ўқилмаган китоб”! Рус тилидаги янги “Не отпускай мои руки” қўшиғи ҳамда, ёш раққослар гуруҳи билан “Юрак уради бум” таронаси куйланди. Янада фаоллашилган ва рақсларга эътибор қилинган ҳолатда, “Самодан” қўшиғи ва Райҳоннинг экрандаги “кўпайиши”! “Сени унутаман” қўшиғи ва оқ либосда саҳнада “учаётган” раққосалар! Чиндан ҳам, ажойиб шоу дастур эканлигини яна бир бор ифода этди.
Дастур қандай якунига етганлигини томошабинлар сезмай ҳам қолишди, шакарнинг ози ширин дейишади.
Дастур қандай якунига етганлигини томошабинлар сезмай ҳам қолишди, шакарнинг ози ширин дейишади.
Концерт якунида “Райҳон Қани қани” қўшиғини куйлади ва қўлида видеокамера билан! У мухлислар ва концертга меҳмон сифатида келган баъзи шоу бизнес вакиллари билан мазкур қўшиқни бирга куйлади. Райҳоннинг фан клуби томонидан ишланган пародия ҳам, қўшиқ вақтида, саҳнадаги экран мониторда, бериб борилди.
Концерт якунида, Райҳон концертнинг барча ижодкорларини номма ном айтиб ўтди. Маълум бўлишча концерт режиссёри ҳам унинг ўзи экан. Концерт якунида, томошабинлар устига рангли шарлар ёғдирилди.
Концерт давомида Райҳоннинг фан клуби зарли шарлардан ясалган “RAYHON” “I LOVE” “FC” ёзувини саҳна атрофида кўтариб, уни қўллаб-қувватлашди! Улар Райҳоннинг тасвири туширилган футболкада эдилар. Фан клуб аъзолари бундан ташқари, ҳар куни концерт тугаб Райҳоннинг концерт саройидани чиқишини ҳам, шундай зарли ёзувлар, гуллар ва олқишлар билан кутиб олдилар!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
01-07-2013
ИЗОҲЛАР 5