Робби Уильямснинг Тошкентдаги концертидан
«Мен Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Менга бу ер жуда ёқмоқда», - деган сўзларни жаноб Уильямс айтиб ўтди. «Мен яна сизларнинг ёнизга қайтиб келишни ҳохлардим, аммо бунга менинг менеджерим нима деркин».
Бу сўзлардан кейин зал шовқинга тўлди. Айтиш жоизки, форумлар саройида кўпгина машҳур хонандалар концертлари бўлиб ўтди, аммо Робби Уильямс иштирокидаги кеча ўзгача бўлди. Концерт бўлиб ўтиши ҳақидаги хабар бир неча ҳафта олдин пойда бўлди, чипталар эса астрономик тезликда сотилиб кетди. Концерт бошланиши олдидан холдаги бошқа шаҳарлардан келган мухлислар ўзаро суҳбатини эшитиб, мазкур концерт Тошкент Осиёнинг маданий пойтахти бўлаётганидан яна бир далолат эди.
Жаноб Уильямс ўзининг хит тароналарини дарров ижро этмади. Отаси унга болалигидан дунёда Фрэнк Синатрадан яхши артист йўқлигини доим таъкидлаб келган. Шу сабали Робби унинг тароналарини жону дили билан бутун дунёда ижро этади. Тошкентда ҳам шу анъанасига содиқ қолди.
Концерт дастурининг алоҳида қисми бу – фанатларига ажратилган қисм. Бу ерда ҳар доим кутилмаган совғаларга жой бор. Мухлислари билан жўшқин рақсга тушишдан тортиб, Come Undone қўшиғини залдаги кимдур куйлашигача. Бу сафар жаноб Уильямс залдан Чарос исмли қизги танлади ва турмушга чиққанми ёки йўқлигини суриштириб олди («Ростанми? Унда бу ҳаммасини ўзгартиради»), Чаросдан турмуш ўртоғи қаердалигини суриштирди («Бу ерда у йўқми?») ва у учун She’s the one қўшиғини куйлаб берди. Чарос эса ўз ўрнида бу кечани бутун умрга эслаб қолишга ваъда берди.
Робби концерти ўзбек зардўзи чопонини кийиб, бутун зал билан биргаликда Angels хит таронасини ижро этди. Чопонни кийиб, бу унинг галстукига жуда ҳам мос келишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Angels қўшиғи бир вақтлар у «юлдуз» бўлиб уйғонишига сабабчи бўлган тарона.
Концертдан барча фотосуратларни бу ерда кўринг.
ИЗОҲЛАР 0