alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Россия юлдузларининг 3та мега-концерт дастури

13 апрель куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Валерий Гергиев бошчилигида «Мариинский» театри симфоник оркестрининг концерт дастури бўлиб ўтади. Таниқли ижрочилар билан бирга саҳнага истеъдодли пианиначи Бехзод Абдураимов ҳам чиқади. У фортепиано учун Прокофьевнинг машҳур концертларидан бири №3 С.С. Прокофьев оркестри билан ижро этади.

Валерий Гергиев - «Мариинский» театрининг бадиий раҳбари, Мюнхен филармония оркестри бош дирижёри, Бутун Россия хор жамиятининг Раиси.

alt

14 апрель куни эса балет санъати ихлосмандлари Россия Халқ артисти, «Мариинский» театрининг прима-балеринаси Диана Вишнева билан байрамона муҳитга ғарқ бўлишади. Машҳур балеринанинг чиқиши Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри саҳнасида бўлиб ўтади. Кеча дастурида Жорж Бизе-Родион Щедриннинг бир актли «Кармен-сюита» балети. Шунингдек, «Мариинский» театри балет труппаси «Дон-Кихот», «Оқ қуш кўли», «Анна Каренина», «Шахризода» ва бошқа балетлардан саҳна кўринишлари ва хореографик номерларни ижро этишади.

alt

26 апрелда Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Россия миллий филармония оркестри концерти бўлиб ўтади. Бадиий раҳбар ва бош дирижер Владимир Спиваков.

Бир саҳнада Росси ва Ўзбекистон артистлари – Москва етакчи театрлари артистлари Анна Аглатова (сопрано) ва Василий Ладюк (баритон), шунингдек дастурнинг махсус меҳмони Ўзбекистон Халқ артисти Рамиз Усманов (тенор).  

Владимир Спиваков – россиялик дирижер, скрипкачи, Россия Миллий филармония оркестрининг баддий раҳбари ва бош дирижери.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-04-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг