Концертлар ва шоу
Fevralda kutilayotgan 5 ta konsert
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
"Royal events" очилиш маросимига фотоназар
Шу йилнинг 24 октябрида “Яккасарой” ресторани “Royal Events” компаниясининг очилиш маросимига таклиф қилинганларга мезбонлик қилди.
Маросимни Карен Гафуржанов, Адиз Ражабов, Шахзода Муҳамедова ва Зарина Низомутдиновалар олиб бордилар.
Тадбир доирасида меҳмонларга қизиқарли ўйинлар ўтказилди. Ўйин ғолибларидан бири фотограф Муҳиддин Али томонидан махсус фотосессия учун сертификат ютиб олди.
Очилиш маросимида янги клиплар ва қўшиқлар премьераси ҳам бўлиб ўтди.
Нилуфар ва DJ Пилигримнинг “Дилим” дуэтига суратга олинган клип катта олқишга сазовор бўлди.
“Серенада”, “Афруз” гуруҳлари, Манзура, Лейли, Шоира Отабекова, Нилуфар, Сардор Раҳимхон, Отабек Муталхўжаевлар ўз чиқишлари билан тадбирга файз киритдилар.
Маросимда санъат олами вакилларидан Лола, Муниса Ризаева, Юлдуз Ражабова, Ситора Фармонова, Сўғдиёна Азимова, Ҳалима Иброҳимова, Асал Шодиева, Отабек Маҳкамов, Асқар Ҳикматов, Йигитали Мамажонов каби бир қатор таниқлилар меҳмон бўлдилар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
28-10-2014
ИЗОҲЛАР 0