Санжар Ҳолиқов янги қўшиғига клип суратга олдирди
Умидли хонандаларимиздан бири Санжар Ҳолиқов ўзининг янги «Лолалар» деб номланган таронасига клип суратга олдирди.
Тасвирга олиш ишлари «Ботаника» боғи ва бошқа сўлим гўшаларда бўлиб ўтди.
Мазкур видеоклипга таниқли режиссёр Ёдгор Носиров режиссёрлик қилди.
Клипда Яйра Абдуллаева, Жавоҳир Зокиров, Фурқат Файзиев, Шаҳзода Матчонова, Адиз Раджабов роль ижро этишган.
Қўшиқ шеъри ва мусиқа муаллифи Шерзод Шамс. Мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган.
САНЖАР ҲОЛИҚОВ
«Клип муҳаббат ҳақида бўлиб, сюжет йўналишида суратга олинди. Клипимизда таниқли актёрлар ижросини кўришингиз мумкин бўлади. Саҳна кўринишларига жуда ҳам бой. Клип премьераси ноябрь ойларига режалаштирилган».
ЁДГОР НОСИРОВ
«Клип ғояси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Ҳолиқовга тегишли. Клип мелодрама жанрида тасвирга олинди. Клип учун Қозоғистондан машҳур актёримиз Фурқат Файзиев ташриф буюрдилар. Суратга олиш ишларини бошлаш учун Фурқат Файзиевни 2 ой кутишга тўғри келди. Таъкидлаб ўтиш керак, улар сўнгги 5 йил давомида клипларда роль ижро этмаганлар».
ИЗОҲЛАР 0