Сардор Мамадалиевнинг концерт дастуридан
«Истиқлол» санъат саройида 17,18,19 декабрь кунлари хонанда Сардор Мамадалиевнинг «Ота-она дуоси» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Концерт дастурида сайтимиз билан меҳмон бўлдик.

Хонанданинг бу йилги дастурида саҳна безакларига алоҳида эътибор берилган, катта, ёнувчи мониторлар ўрнатилган саҳнада созандалар тартиб билан жойлаштирилган.



Хонанданинг имиджи, айниқса кийимларининг дизайни умуман ўзгача кўринишда.
Деярли барча қўшиқларга такрорланмас рақслар гулдастаси тайёрланган бўлиб, бу расқлар жамланмаси концерт дастурини янада файзли ўтишига замин ҳозирлади.


Хонанда дастурда туғишган акаси билан дуэт тарона куйлади. Бундан ташқари хонанданинг доимий ижодий ҳамкори Илҳом Маматов билан «Маматиф» деб номланган ҳазиломуз таронани мухлисларига тақдим қилди. Ушбу таронани мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди.

Хонанда томонидан устозларга бағишлаб куйланган тарона ҳам мухлислар томонидан гулдурос қарсакларга сабаб бўлди. «Дил яраси», «Армонларим», «Ота-она дуоси»каби йилнинг энг хит тароналарини мухлислар хонанда билан жўр бўлиб куйлашди.







ИЗОҲЛАР 0