Сардор Миланодан илк мусиқий тўплам
«Главная сцена» телелойиҳаси ғолиби, истеъдодли ёш ва умидли хонанда Сардор Милано 24 март куни катта омма эътиборига ўзининг илк мусиқий тўпламини тақдим этди. Самимий жуда ҳам зийрак ва эътиборли ижодкор йиғилганларни кўриб, катта қувончда эканлигини билдириб ўтди. Шу куни тақдимотга унинг ижоди шинавандалари ташриф буюришди албатта.
Маълум бўлишича, «Время сказать» номли мусиқий тўпламни катта омма эътиборига тақдим этиш ғояси кутилмаганда пайдо бўлган ва қисқа муддатлар ичида Discovery медиа дўкони билан ҳамкорликда тингловчилар ҳукмига тақдим этилди.
Мусиқий тўплам номи муаллифи Ўзбекистон Ёшлар театрининг истеъдодли актёри Хусан Салихов. Тўплам ўз ичига 9та қўшиқни олган бўлиб, унда турли ҳил жанрдаги, яъни одатий классикадан, поп-рок йўналишидаги тароналарни тинглаш мумкин. Шунингдек, тўпламда хонанда учун Константин Меладзе томонидан ёзилган итальян тилидаги қўшиқ ва 3та муаллифлик тароналари бор.
Хонанданинг таъкидлашича, тўпламдаги ҳар бир қўшиқнинг ўз тарихи бор ва тўплам унинг ижодида катта аҳамиятга эга бўлган катта ютуқлардан бири. Шунингдек, порлоқ юлдуз Сардор Милано шу куни ташриф буюрган биринчи устозлари Рустам Хамрақулов ва Людмила Упороваларга алоҳида миннатдорчилик билдирди. «Аладдин» ижодий студиясидаги даврларни ёдга олди. Устозлар ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Ташриф буюрганлар ўзларининг қизиқтирган саволларини бериб, ўзлари учун кўпгина маълумотга ва яхши таассуротларга эга бўлишди.
Шунингдек, хонанда тез орада «В Небо» таронасининг ўзбек тилидаги турини тингловчилар ҳукмига ҳавола этиш арафасидалигини маълум қилди. Қўшиқнинг ўзбек тилидаги матн муаллифи Иброхим Жиянов.
Эсдалик учун расмларга тушилди. Дасхатлар берилди. Хонанданинг мусиқий тўплами эса тақдимотнинг ўзида тезда сотилиб кетилди.
Эндиликда сиз азизлар истеъдодли хонанда Сардор Миланонинг «Время сказать» номли тўпламини Discovery медиа дўконлари тармоғида харид қилишингиз мумкин.





ИЗОҲЛАР 0