alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхон Москвада клип суратга олдирмоқда

Эстрадамиз ёрқин юлдузларидан бири Сардор Раҳимхон ўз мухлисларини зериктирмай, янгилик қилишни тўхтатмай ижод қилиб келмоқда. Бир неча кун олдин хабар берганимиздек, хонанда «Онам» номли таронасига клип суратга олдирган эди. Энди эса Москва шаҳрида «Друг» номли таронасига клип суратга олдирмоқда.

Таронага тўхталиб ўтадиган бўлсак, шеър Гавхар Шарипова қаламига мансуб, мусиқаси устида эса Дилшод Ахмадшох иш олиб борган. Клипни тасвирга олиш учун хонандамиз, режиссёр Дилмурод Каримовга мурожаат қилдилар. Оператор эса Хусан Алиев.

Клипнинг асосий ғояси хозирча номаълум, лекин бош ролни Ўзбекистон фахри, профессионал бокс вакили Шохжахон Эргашев ижро этаётганлиги маълум бўлди.

Клип таййёр холга келгунига қадар съёмка жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.

altaltaltalt

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг