Концертлар ва шоу
Сардор Раҳимхондан "Азизам" клип премьераси
Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист
Сардор Раҳимхон барча ижодкорлар сингари янги йилни шиддат билан бошлади ва мухлислари ҳукмига бу йилда ўзининг илк клипини, яъни
"Азизам" таронасига ишланган видеомаҳсулотни ҳавола этди. Видеоклип Дилмурод Агзамов режиссёрлигида тасвирга олинган. Қўшиқ сўзи Бобур Бобомурод томонидан ёзилган. Мусиқа Жонибек Муродовга тегишли, аранжировка устида Ахмад Хожиматов ишлаган. Қўшиқ азиз аёлларга аталган бўлиб, клип сюжети мухлисларни бефарқ қолдирмайди ва ўйлантиради. Азизлар клип эътиборингизда, кўринг ва ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-01-2016
ИЗОҲЛАР 0