alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхондан кутилган клип премьераси

Мазкур тарона хонанданинг жорий йилдаги концерт дастурида илк бор ижро этилган эди. Шу кунгача қўшиқ ўз тингловчиларини топишга улгурди. 

Эндиликда таронага клип ҳам тайёр бўлди. Видеомаҳсулот Алишер Узоқов режиссёрлигида тасвирга олинган бўлиб, актёр клипда ўзи бош қаҳрамон образида намоён бўлган. Тасвирга олиш ишини маҳоратли оператор Рустам Муротов амалга оширган.

Қўшиқ матни Хушнуд Дарвешга, мусиқаси Зафар Қодировга, аранжировка эса Ахмад Хожиматовга мансуб. 

 

alt

 

Ижодкорлар тўрт ярим дақиқали клип сюжетида ҳаётимизнинг баъзи ҳақиқатларини жуда ҳам ҳаққоний тарзда кўрсатиб бера олганлар. Видеомаҳсулот ҳар бир кишини таъсирлантиради ва ўйлантиради, ҳатто кўзига ёш ҳам келтиради. 

 

alt

 

Сардор Раҳимхон: «Биз кўпинча уялибми, дунё ишлари билан бўлибми, онажонимизга энг керакли гапларни айта олмаймиз».

 

Ҳа, азизлар Она меҳри чексиз ва унинг қадри тенгсиз. Волидаларимизга улар биз учун қанчалик қадрли эканликларини айтишни унутмайлик. 

Клип ҳукмингизда азизлар. Кўринг ва баҳо беринг.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-07-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг