alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Сардор Раҳимхондан тез кунда ижодий туҳфа

Аввал хабар берганимиздек, элимиз суйган санъаткор Сардор Раҳимхон, «Онам» номли тарона премьерасини кенг оммага ҳавола этган эди. Энди эса мазкур таронага клип суратга олиш ишлари бошланди. Клипни тасвирга олиш ишлари, хонанда анчадан бери ҳамкорлик қилиб келаётган, истеъдодли клипмейкер Санжар Маткаримов зиммасига юклатилди.

altalt

Режиссёр Санжар Маткаримов клип ҳақида:

«Клип ғояси Сардор акани хоҳишлари билан яратилди. Сардор Раҳимхон қандай кадрларни кўришни истаётганликларини тасвирлаб бердилар ва мен шу асосида клип олиш ишларини бошлаб юбордим. Клипда сюжетли эпизодлар ҳам ва трек йуналишлар ҳам мавжуд. Ўзингиз кўриб турганингиздек, биринчи эпизодлардан бири бу касалхонадаги жараён. Лекин ҳикояни гапириб бермайман, чунки бу сир. Тез кунда ижодимиз маҳсули тайёр бўлади ва ўзингиз баҳо беришингиз мумкин бўлади».

alt

Клип яралишида иштирок этган ижодий гуруҳ:

Оператор – Дилмурод Турдибоев;

Рассом – Дилшод Нуриддинов;

Стилист – Фиора.

altalt

Актёрлар жамоасига тўхталадиган бўлсак, бош ролларни ўзбек киносига секин-аста қадам қўйиб келаётган ёш ва умидли актёр Шохруҳ ва ўз ишининг устаси Шохида Исмоиловаларни кўриш мумкин. Қолаверса, эпизодик ролларни Асрор Хамидов, Юлдуз Маниязовалар ижро этишди. 

altalt

Хонанда Сардар Раҳимхон клип ҳақида:

«Санжар Маткаримов билан бир неча йиллардан бери ишлаб келаман ва улар қўшиқдаги дардни етказиб бера оладиган клипмейкер деб ҳисоблайман. Чунки «Тушларимга киринг отажон» номли таронамга клипни ҳам айнан Санжар ака суратга олганлар ва жуда ҳам таъсирли клип чиққан. Мавзувий клипларни устаси деб биламан. Бу таронани қайтадан куйлашимга сабаб, қўшиққа бўлган ўзгача меҳримдир. Жуда ҳам ёқар эди. Ўзи аслида бу қўшиқни Андижонлик шогирдим Машҳурбек Йулдошев ижро этган эди, лекин кенг оммага ҳавола этмади. Бир кун мен унга, сен куйламасанг шу таронани, мен куйлайман деганимда, у рози бўлди ва мен ижро қилишга киришдим».

alt

Ўз ўрнида ижодкорларнинг ишларига ривож тилаймиз. Мазкур таронага ишланган клипни тез орада томоша қилишингиз мумкин бўлади. Ҳозирча эса воқеа жойидан фотосуратларни кўришингиз мумкин. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг