Саҳна орти: Севара Назархондан яккахон концерт
Маълум бўлишича, концерт дастурининг бош режиссёри хонанданинг ўзи. Севара ҳар бир майда деталларни ҳам ўз назоратига олган. Мусиқачиларнинг саҳнада жойлашишидан тортиб, мусиқа овозини текширишгача.
«Концерт ўтказишни энг қулай тарзи мен учун шундай. Концертни аъло тарзда этиш учун, техник муаммоларни бартараф этиш керак. Ҳар бир тингловчи, каерда бўлмасин сифатли мусиқа тинглаши биз учун жуда муҳим».
Хонанда барча сирларни ошкор этишни хоҳламади. Лекин мухлислари олдин эшитмаган тароналар айнан бу концертда янграшини таъкидлаб ўтди.
Концертнинг визуал қисми шоу тарзда ёритилмаган, аммо бу ерда ҳам ташриф буюрувчиларни сюрприз кутмокда. Албатта бу ҳакда тез орада билиб оламиз.
«Менинг қўшиқларим, умуман олганда менинг ижодим шоу ва рақс учун мўлжалланмаган ва мен ўз концертларимда имкон қадар улардан қочаман. Ҳозирги кунда қўшиқда жо бўлган ҳис-туйғуларингизни етказиб беришингиз учун рақс ва бошқа одатий элементлардан ташқари яна кўплаб имкониятлар ва технологиялар мавжуд».
Албатта концерт учун танланган жой ҳакида сўрамасликнинг иложиси йўқ эди, чунки бу каби тадбирлар асосан «Истиқлол» санъат саройида ўтказилади, Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида эмас.
«Асосий сабаб бу - товуш, аммо ундан ташқари бу ерда кўпгина бошқа афзалликлари бор. Бу янги шинам ва ўз муҳитига эга зал. Бу ерда ишлаш жуда ҳам қулай. Зал менинг ҳаётимда энг керакли вақтда пайдо бўлди».
Ҳамманинг севимли хонандаси Севара Назархоннинг концертига эртага старт берилади. Албатта, концертдан фоторепортаж сизнинг ҳукмингизга тақдим этилади.
ИЗОҲЛАР 0