alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Севара Назархон Фаррух Зокиров қиёфасида

Россия телеканалларидан бирида "Точь в точь" лойиҳаси ҳали ҳамон давом этмоқда. Бу лойиҳада қатнашаётган юртдошимиз Севера Назархон ҳам яхши натижалар билан ўзининг иштирокини давом эттирмоқда. Куни кеча бўлиб ўтган навбатдаги кўрсатув сонида Севара машҳур Ялла гуруҳининг солисти Фаррух Закиров қиёфасида намоён бўлди ва "Учқудуқ" таронасини ижро этди.
Севаранинг чиқиши якунига яқинроқ Фаррух Закировнинг ўзлари саҳнада пайдо бўлдилар ва икки қиёфадош биргаликда ашулани куйлашди. Жюри аъзолари Севаранинг бу образидан буткул кўнгиллари тўлиб, ҳар тўрттала жюри ҳам юқори балларни беришди. Ҳакамлик жюриси 5 балл билан Севаранинг чиқишини баҳолади. Хонанда жами 25 баллни тўплади. 
Ушбу видео орқали Севара Назархоннинг чиқишини томоша қилишингиз мумкин. 


 




 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг