alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Севара Назархон қиз фарзандли бўлди

Бетакрор овоз соҳибаси, ажойиб хонанда Севара Назархон жорий йилнинг 27 апрелида қиз фарзандли бўлди.

Бу ҳақда ҳонанда ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида қуйидаги сўзлар орқали маълум қилган:

«Хуш келибсиз кизим-Иман Анвар! It's a girl- Iman Anwar! Дeвочка прибыла -Иман Анвар! 27.04.16.»

alt

Шуни айтиш жоизки, Севара Назархон нафақат бизнинг юртда балки қўшни давлатлар ва чет элда ҳам ўз ижоди билан яхши таниш. Унинг Россия телеканалларининг турли лойиҳаларидаги иштироки эса эътиборга лойиқ.

Маълумот ўрнида: Севара Назархон Бахром Примкулов билан турмуш қурган ва уларнинг Денгиз исмли бир ўғиллари бор.

Яна бир бор оналик бахтини ҳис этиш насиб этган Севара Назархонга оилавий бахт ва соғлиқ тилаб, ушбу ажойиб янгилик билан хонандани қутлаймиз.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг