alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Шахноз туғилган кун муборак!

Бугун серқирра ижодкор, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Сайтимиз жамоаси номидан Шахнозни туғилган куни билан табриклаб, дунёдаги барча эзгу-тилакларимизни билдириб қоламиз.

alt
 
Шахноз ижодни расмий равишда 1995 йилдан бошлаган бўлиб, ҳозирги кунга келиб унинг бастакор сифатида 346тадан ортиқ мусиқаси, шоира сифатида 407тадан ортиқроқ шеъри, хонанда сифатида 43та яккахон қўшиқлари бор. 
Унинг басталаган қўшиқлари, ёзган шеърларини ўзбек эстрадасининг энг ёрқин хонандалари куй қилиб ижро этганлар.

Шахноз - 1978 йил, 22 январь куни Тошкент шахрида, зиёлилар оиласида туғилган. Мактаб давридаёқ, махсус мусиқий тўгаракда 5 йил мусиқадан дарс олган. Тошкент Давлат педагогика институти, Тошкент Давлат Шарқшунослик Институти, Халқаро Муносабатлар бўлимида ўқишни тамомлаган.

Хонанда сифатида ижро этган “Яъни”, “Шунчалар”, “Сенга нима”, “Сен ютқазма”, “Қанийди” қўшиқлари мухлисларга жуда яхши таниш ва улар томонидан ҳозирги кунда ҳам севиб тингланади. Ушбу қўшиқлардан парча эътиборингизда. Келинг биргаликда уларни тинглаб, Шахнознинг қўшиқларини яна бир бор ёдга оламиз.  



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-01-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг